Манжукич Хорватия терма жамоаси мураббийлар штабига киритилди
22 ноя 2021 22:37
Новости
Манжукич Хорватия терма жамоаси мураббийлар штабига киритилди
Хорватия футбол иттифоқи матбуот хизмати Марио Манжукич терма жамоа мураббийлар штабига кирганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Марио Манжукич куз фаслининг бошида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Футболчи сифатида хорват ўйинчиси "Ювентус", "Атлетико" ва "Бавария"даги ўйинлари билан танилган.
Златко Далич мураббийлар штабига Марио Манжукич, Ивица Олич, Ведран Чорлука ва бошқа мутахассисларни қўшди.
Қўшимча қиламизки, Хорватия терма жамоаси навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш масаласини ҳал қилди. Қатардаги мундиал келаси йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии