RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди" Новости

Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"

Манише Жоау Феликсни футболдаги лойиҳа деб атади.

25 ёшли ярим ҳимоячи ушбу ёзда "Челси"дан "Ал Насср"га ўтди.


"Мен португал матбуоти билан бир хил гапираётган Марио Суарес ва Саулнинг айтган гапларга тўлиқ қўшиламан. Жоау Феликс футбол лойиҳаси бўлиб қолди, у ҳеч қачон унинг доирасидан ташқарига чиқмади. Беш-олти йил ичида ҳеч қандай силжиш бўлмади.

Мен кимнингдир ҳаётий ёки фаолиятидаги қарорларни танқид қилмоқчи эмасман. Мен ҳам қарорлар қилганман - баъзилари муваффақиятли, баъзилари эса йўқ. Унинг Саудия Арабистонига кетишини қораламайман. Аммо, шуни айтишим мумкинки, у 25 ёшида энг юқори даражадаги карьерасини унутиб қўйиши мумкин. Саудия Арабистони лигаси Европанинг топ-5 лигалари даражасига ета олмайди.

Футболчи оила ҳақида ўйлаши мумкинлигини тушунаман ва у 2027 йилда эркин агентга айланади, лекин у аллақачон беш-олтита жамоада ўйнаган, етти-саккизта мураббий билан ишлаган - ва ҳамманинг фикри бир хил: у лойиҳа бўлиб қолди.

Биз беш йилдан бери Жоау Феликснинг истеъдоди ҳақида гапирамиз ва шу билан ҳаммаси тугайди. Истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Ўйинчи ўзини қурбон қилишга, бор кучини беришга тайёр бўлиши керак... Пулни ҳамма топмоқда, кимдир кўпроқ, кимдир камроқ. Аммо, карьерангни якунлаб, совринларингга қараганингда... Жоауда фақат битта - "Атлетико" билан Испания чемпионлиги бор ва у унда доим ҳам асосий бўлмаган.

Мен доим айтаман: Жоау Феликснинг уйида Жорже Мендешнинг ҳайкали бўлиши керак. У бундай буюк клубларда шунча имкониятларга эга бўлган дунёдаги ягона футболчи - ва ҳеч бирида мустаҳкам ўрнашиб ололмади, ҳеч бирида ўйиндан завқ ололмади. У билан бирга ўйнаган барча футболчилар бир гапни айтишади: у жамоа учун ўзини қурбон қилмайди, ишлашни истамайди, ўзини футболга бағишлашни хоҳламайди. Ижтимоий тармоқлар чиройли, лекин майдонда фарқни кўрсатиш керак. У эса ҳеч қайси клубда бундай қилмаган", - деди "Атлетико" ва "Порту" собиқ ярим ҳимоячиси.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика