Мане тез орада "Бавария" ўйинчисига айланади
17 июн 2022 18:53
Новости
Томонлар тез орада музокараларнинг янги босқичини ўтказишади ва унда сўнгги тафсилотлар тасдиқланиши керак, бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Немис клуби 30 ёшли сенегаллик футболчи билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришди.
"Бавария" эндиликда "Ливерпуль" билан трансфер нархини келишиши қолди, шу билан бирга Англия жамоаси Маненинг фаолиятини Мюнхенда давом эттириш хоҳишидан хабардор.
Мане "Ливерпуль"да 2016 йилнинг июлидан бери ўйнамоқда. Форвард 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 51та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 5та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии