RU

Последние новости

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Манчини шогирдларидан рекордлар ёхуд Италия саралашни қандай ўтказди? Новости

Манчини шогирдларидан рекордлар ёхуд Италия саралашни қандай ўтказди?

Манчини 81 йиллик рекордни янгилашга эришди.

2017 йил ноябрь ойида Италия термаси ЖЧга чиқа олмай кўпчиликни шокка тушириб қўйганди. Ҳали саралаш босқичи давом этаётган бир вақтда, Жижжи Буффон терманинг мундиал учун либосини оммага кўрсатиб ҳам улгурганди. Асосий таркибда асосан отахон футболчилар ҳаракат қилар, Жампьеро Вентура шогирдлари зерикарли ўйин намойиш этарди. Орадан икки йил ўтди: италияликлар Евро саралашидан бир нафасда ўтиб кетишди (10 ўйинда 10та ғалаба) ва меҳмондўстлик тамойилларини буткул унутган ҳолда, рақибларини 37:4 ҳисобида таслим этишди. Охирги зарба Арманистон термасига "насиб қилди". Меҳмонлар Палермога не умидлар билан келишганди, аммо ўйин 9:1 ҳисобида якунланди.


Италия термасидан рекордлар шодаси:


• Италия тарихда 4 бор ва 1948 йилдан буён илк марта бир учрашувда 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Аввалги сафар Лондон Олимпиадасида АҚШ ўз дарвозасидан (9:0) шунча гол ўтказганди. 1928 йил Италия Францияни шу ҳисобда мағлуб этган, бундан йирикроқ ҳисоб Антверпендаги Олимпия ўйинлари-1920 да Миср термасига қарши ўйинда қайд этилган (11:3).

• Армения билан тўқнашувда 7 футболчи гол уришга муваффақ бўлди – бунақаси илк бор! Бундай ўйинларда одатда ҳужумчилар "мазза" қилишарди, лекин тунда 3 форвард, 3 ярим ҳимоячи (Барелла ва Орсолини бир таймдан ўйнашди, лекин шунда ҳам гол уриб улгуришди) ва 1 ҳимоячи.

• Фақат 4 жамоа Евро саралашида Италиядан кўпроқ гол урган. Германия – Сан-Марино дарвозасига (13:0 2006 йил), Испания – Мальта дарвозасига (12:1 1981 йил), Голландия – яна Сан-Марино дарвозасига (11:0 2011 йил) ва Франция – Озарбайжонга (10:0 1995 йил).

• Тарихда биринчи марта Италия саралашнинг барча баҳсларида зафар қучди: юз фоизлик натижа италияликларда аввал на Евро ва на ЖЧ саралашларида бўлмаган. 

• Манчини – Италия термаси билан кетма-кет 11 ўйинда ғалаба қозонган биринчи мураббий. Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда Роберто Витторио Поццонинг рекордини янгилаганди (1938 йил унинг қўл остидаги жамога қаторасига 9 учрашувда ғолиб бўлганди), Армения билан тўқнашув орқали Манчини ғалабали сериясини давом эттирди.

• "Рома" мухлислари учун ёқимли хабар: Николо Заньоло Италия термаси сафида майдонга тушган ва гол урган (рим жамоасининг) энг ёш футболчиси бўлди: 20 ёш 139 кунликда дубль. Николо бу борада клуб афсонаси Даниэле Де Россини (21 ёшда ва 42 кунлик) ортда қолдирди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика