Манчини: "ЖЧ-2026'да ғалаба қозонишни истаймиз, бу бизнинг мақсадимиз"
28 сен 2022 22:05
Новости
Манчини: "ЖЧ-2026'да ғалаба қозонишни истаймиз, бу бизнинг мақсадимиз"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ЖЧ-2026 ҳақида фикр билдирди.
Айтиш жоизки, Италия терма жамоаси Қатардаги навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. "Скуадра Адзурра" кетма-кет иккинчи мундиални ўтказиб юборади.
“Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун тўрт йил кутишимиз керак. Аммо биз Америка қитъасидаги мундиалга бориб, ғолиб бўлишни истаймиз, бу бизнинг мақсадимиз", - деди Манчини.
2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Бу финалда 48 та терма жамоа иштирок этадиган илк жаҳон чемпионати бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Комментарии