RU

Последние новости

09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  3 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  8 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  7 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  4 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  23 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  10 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  20 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  6

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади" Новости

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади"

Италия бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 ярим финалида Испанияга қарши ўйиндан кутаётганлари билан ўртоқлашди.

"Бир гуруҳ футболчилар билан шунча вақтни ўтказиш осон эмас. Аммо футболчилар, мураббийлар ва қолган ходимларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Барчамиз яхши ишлаяпмиз ва сешанба оқшомида энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Учрашувлар олдидан асабийлашмаяпман, чунки тайёргарлик кўриш ва тажрибалар ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган барча хатоларни бартараф этиш керак ва сиз бу жараёнга тўлиқ сингиб кетасиз. Аммо дастлабки голни уриш ҳақида гап кетганда, албатта, асабийлашиш бор ҳолат. Бельгияга қараганда Испания билан ўйнаш осонроқ бўладими? Ўйлашимча, худди бельгияликларга қарши ўйин каби қийин бўлади. Фарқи шундаки, улар турлича футбол намойиш этадиган икки хил жамоа. Шундай қилиб, Испания биз учун кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлигини англаб, бошқача тайёргарлик кўришимиз керак. Сешанба оқшомида воқеалар қандай бўлишини билмайман, аммо бу бизнинг қобилиятимизни синовдан ўтказадиган ўйин бўлади. Испания ақл бовар қилмайдиган жамоа, улар буни йиллар давомида исботлаб келмоқдалар. Айрим позицияларини ёш футболчилар эгаллагани муҳим эмас. Уларда ҳанузгача ажойиб жамоа ва жуда қобилиятли мураббий бор", — дейди Манчини.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика