RU

Последние новости

09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  8 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180

"Манчестер Юнайтед"нинг биринчи рақамли нишони – Ҳарри Кейн Новости

"Манчестер Юнайтед"нинг биринчи рақамли нишони – Ҳарри Кейн

Бироқ инглиз клуби яна бир узоқ давом этадиган трансферга киришдан чўчимоқда.

Ўтган ёзда “қизил иблислар” "Барселона" футболчиси Френки де Йонгни деярли бутун трансфер ойнасида давом этган музокаралардан сўнг қўлга киритишни уддасидан чиқа олмади. Шу сабабли АПЛ вакили Ҳарри Кейн учун кураш шундай узоқ муддатни талаб қилиши мумкинлигидан хавотирда.

Кейн "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномасининг охирги йилига кириш арафасида. Бир қанча клублар "шпорлар"ни клубнинг энг яхши тўпурарини сақлаб қола оладими ёки акси бўлишини синаб кўрмоқчи.

"Юнайтед" келаси мавсумда катта эҳтимол билан Чемпионлар Лигасида иштирок этади. Бу ушбу келишувнинг амалга ошишига ёрдам бериши мумкин. 

Агар Ҳарри Кейн ҳозирги жамоасида қолишга қарор қилса, манкунианлар "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен, "Бенфика" ўйинчиси Гонсалу Рамуш ёки "Брайтон" ёш форварди Эван Фергюсондан бирини жалб қилишга уриниб кўради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика