RU

Последние новости

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  2 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

"Манчестер Юнайтед" янги мавсумга жуда ёмон тайёрланмоқда. Нега? Новости

"Манчестер Юнайтед" янги мавсумга жуда ёмон тайёрланмоқда. Нега?

Айни дамда трансферлар ойнасининг энг қизғин палласи.

Мавсум якунланиши биланоқ кўплаб клублар янги футболчиларни таркибига қўшиб олиш ишларини бошлаб юборишганди. Бироқ "Манчестер Юнайтед" уларнинг қаторига кирмади. Манкунианликлар бир қанча футболчиларга таклиф билан чиққани борасида миш-мишлар кўп бўлди, бироқ улар АПЛнинг кучли олтилик жамоалари ичида футболчилар билан шартнома имзолаш борасида жуда пассив. Бошқа клублар жамоаларини тартибга солиш ишларини давом эттираётган вақтда, "Юнайтед" деярли ҳеч нима қилмаяпти.

МЮ аввало ҳозирги таркибни тартиблаб олиши керак, аслида бу анча олдин бошланиши керак эди. Ўтган давр мобайнида клуб жамоага ҳеч қандай таъсир ўтказмаётган Фил Жонс ҳамда Аксель Туанзебени кетказиб юборди. Ўз навбатида Давид де Хеанинг кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Ҳозир "Юнайтед"нинг асосий таркибида 33 футболчи бор - бу жуда кўп. Эрик тен Хаг бир қанча футболчиларни режасига киритмагани, тушунарли ҳолат. Ҳозир Англия матбуоти МЮдан 10га яқин футболчилар кетишини тахмин қилишмоқда.

Масалан, манкунианликлар таркибида ўз тарбияланувчиларини ҳисобга олса, 6 марказий ҳимоячи ва 5 нафар чап қанот ҳимоячиси бор. Уларнинг барчасига ўйин амалиёти берилиши жуда қийин, чунки МЮ учун ҳар бир ўйин жуда оғир ўтмоқда. Ундан ташқари, "Юнайтед"нинг 4 нафар чап ва 5 нафар ўнг қанот вингери бор, шунингдек, Мэйсон Гринвуд ҳам таркибга қайтиши кутилмоқда. Ўз навбатида марказий ҳужумчи Антони Марсьяль ҳам қанот вингери сифатида ўзини кўрсата олиши мумкин.

МЮ янгиларни олиб келиши учун, аввало, ҳозирги таркибини кўриб чиқиши лозим. Ўтган мавсумда манкунианликлар трансферлар учун 200 млн евродан кўпроқ маблағ ишлатди ва бу пулларни кредитсиз тўлашнинг иложиси бўлмади. Шу боисдан МЮ ҳозирда футболчиларни эркин агент сифатида кетказиб юборишни эмас, балки, сотиб юборишни ўйлаши керак. Олдинроқ маълум қилинганидек, клубнинг ташқи қарзлари 500 млн фунтдан ошган, бу эса бир қанча футболчиларнинг клубдан кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Миш-мишларга қараганда МЮ Дин Хендерсон, Гарри Магуайр, Эрик Байи, Алекс Теллес, Брэндон Уильямс, Скотт Мактоминей, Фред, Донни ван де Бек, Энтони Эланга ва ҳатто икки йил олдин 85 млн еврога сотиб олинган Жейдон Санчо борасида тушадиган таклифларни ўйлаб кўришга тайёр турибди. Албатта, ушбу футболчиларнинг барчасини бир трансфер ойнасининг ўзида кетказиб юборишнинг иложиси бўлмаслиги мумкин, аммо секинлик билан уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни "кўзлаб" қўйса бўлади.

3 июль куни клуб ёзда термаларда ўйнамаган футболчиларни янги мавсумга тайёргарликнинг илк босқичини бошлаш учун чақириб олди. Термаларда ўйнаган футболчилар эса 10 июлдан машғулотларга қайтади. 12 июль кунидан эса "Юнайтед"нинг мавсумолди ўртоқлик ўйинлари бошланади. Аммо ҳозирга қадар МЮ таркибини кучайтиргани йўқ. Клуб янги футболчиларни топиш учун жуда кўп вақт сарфламоқда. Ўтган йили Френки де Йонг билан бўлган ҳолат Мэйсон Маунт билан давом этди. Аммо Мэйсоннинг ҳолати нидерландиялик билан фарқли равишда трансфернинг амалга ошиши билан якунланди. Бироқ бу трансфер борасида ҳам саволлар кўп. Бу ҳақида яна бир мақола билан чиқиш қиламиз.

Маунт асосан ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлиб ўйнайди. Бироқ бу нуқтада Бруну Фернандеш бўлди, шунингдек, Кристиан Эриксен ҳам. Даниялик футболчи чуқур ҳимоявий ўйинда ҳам ўйнай олади, ундан ташқари, португалияликни тўп билан таъминлашга ҳам жуда мос. "Челси"нинг собиқ футболчиси ҳам чуқур ҳимоявий ўйинда ҳам ўзини йўқотиб қўймаслиги мумкин, шунингдек, қанотларда ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. "Юнайтед"нинг асосий муаммоси эса ҳужум чизиғида бўлиб турибди. Ҳозирда "Юнайтед" таркибида соф ҳужумчи сифатида ўтган мавсум АПЛда 6 гол урган Антони Марсьяль бор ҳолос.

Ўтган мавсумда МЮга Маркус Рэшфорд катта ёрдам берди ва АПЛда 17 гол уришга эришди. Шу орқали у жамоанинг тўпурари бўлди. Бироқ қанот вингерини доим ҳам ҳужумда ўйнатиш ҳам тўғри келавермайди. Буни ўтган мавсумда Юлиан Нагельсманн "проба" қилиб кўрган, бироқ бу тажриба унчалик яхши тарзда амалга ошмаганди. Исталган топ-жамоага тажрибали гол урувчи ҳужумчи керак.

"Юнайтед"да вариантлар унчалик кўп эмас, шунингдек, топ-ҳужумчи учун катта пул ҳам ишлата олмаслиги мумкин. "Тоттенхэм" Харри Кейнни АПЛ жамоасига сотмаслигини маълум қилган, "Наполи" эса Осимхен учун 150 млн евро сўраяпти. Гонсалу Рамуш ҳам бор, лекин унинг учун "Бенфика"га анчагина катта пул талаб қилиши ҳам мумкин. Португалиялик футболчи аслида эндигина ёрқин мавсумини ўтказди. Клуб унинг бошига Жоау Фелишнинг кунлари тушишини истамаяпти.

МЮда дарвоза чизиғида ҳам муаммо бор. Клуб Давид де Хеани режаларидан чиқармоқда ва эркин агент сифатида жамоадан кетишига рухсат берган. Клуб унинг ўрнини "Интер"да ўйнаётган Андре Онана билан тўлдирмоқчи. Бироқ бу ҳам осон бўлмайди. Онанага "Ал Наср"дан таклиф тушганидан кейин МЮ билан музокаралар оғирлашган. "Қора-кўк"ларга аслида посбоннинг қаерда кетишининг фарқи йўқ. Ҳолат эса бундай: "Интер" ким кўп тўласа, дарвозабонни шу ерга қўйиб юборади. МЮда эса ҳозир асосий дарвозабон "ваканция"си бўш.

Манкунианликлар янги мавсум учун тайёргарликни асосий дарвозабон, ҳужумчисисиз бошлади. Ярим йилдан буён клубни сотишга ҳаракат қилаётган Глейзерлар оиласи эса ҳозир якуний қарорни чиқара олмаяпти. МЮ мухлислари катта ўзгаришлар бўлишига умид қилишганди, бироқ барчаси кутилганидек эмас. Ҳозирда клуб олдингидан-да кўра каттароқ ноаниқликлар остида қолиб кетди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика