RU

Последние новости

"Манчестер Юнайтед" таркибни кескин кучайтирмоқчи Новости

"Манчестер Юнайтед" таркибни кескин кучайтирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансфер режаларини маълум қилди.

Коронавирус пандемиясига қарамасдан МЮ ёз учун режалаштирган трансфер сиёсатини ўзгартирмайди, деб хабар берди Manchester Evening News.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Жейдон Санчо ҳамда "Бирмингем"нинг 16 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан шартнома имзоламоқчи.

Шунингдек, Сульшер жамоага плеймейкер ҳам олиб келиш истагида. Таъкидланишича, устувор вариант - "Астон Вилла"даги Жек Грилиш. Аммо клуб "Байер" юлдузи Кай Хаверцга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика