"Манчестер Юнайтед" Рабьонинг трансфери бўйича "Ювентус" билан келишувга эришди
		
		09 авг 2022 18:27
        Новости	
	 
				 
				"Манчестер Юнайтед" Рабьонинг трансфери бўйича "Ювентус" билан келишувга эришди
"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг трансфери бўйича келишувга эришди.
			Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, Манчестер клуби эндиликда 27 ёшли французни шартнома имзолашга кўндириши керак.
Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячи учун энг катта муаммо "қизил иблислар"нинг ушбу мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнамаслиги бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг Рабьо билан телефон орқали гаплашди ва унга биргаликдаги фаолиятга қизиқиш билдираётганини айтди.
Француз ўтган мавсум итальян жамоаси таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 17 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии