RU

Последние новости

10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  0 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  3 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  16 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  4 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?! Новости

"Манчестер Юнайтед" Маркос Льоренте учун 80 миллион евро таклиф қилди?!

AS "Манчестер Юнайтед"нинг Маркос Льорентега 70 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида ёзмоқда.

26 ёшли футболчи Ла Лигада етакчилик қилаётган жамоанинг муҳим ўйинчиларидан биридир, "Атлетико" "Барса"дан 4 очко кўп жамғарган.

Марказий ярим ҳимоячи жорий мавсум Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида "Рохибланкос" сафида 10та гол ва 9та ассист қайд этди.

У ярим ҳимоянинг олдинги чизиғида фойдаланилмоқда, "Реал"да эса таянч зонасида ўйнарди.

Бундай универсаллик "қизил иблислар" эътиборини тортда ва уларга айни дамда таянч ярим ҳимоячиси зарур, сабаби шартнома билан боғлиқ муаммо ҳал этилмаса, Поль Погба кетиши мумкин.

"Англия клуби "Атлетико" билан боғланди ва ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро (70 миллион фунт) таклиф қилди", - дейилади AS хабарида.

"Атлетико" Льорентени сотишни режалаштирмаган, аммо бундай ажойиб таклиф "Рохибланкос"ни битимни кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин, сабаби ушбу маблағ коронавирус сабаб келиб чиққан молиявий инқироз, ҳамда ЧЛ плей-оффига чиқа олмаганлик сабабли маблағсиз қолишни ёпиб кетиши мумкин.

Шунингдек ўйинчини Испания пойтахтидан ёмғирли Манчестерга кўчишга кўндириш зарур.

Аммо Маркос Льоренте жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти. Унга "Атлетико" ёқади ва клубни севади, Маркос Мадриддан кетмоқчи эмас. У Испания пойтахтида янги уй қурмоқда.

"Бу ҳақиқат, у ўз меҳнати орқали маошининг кўтарилишига сабабчи бўлди, аммо у молиявий инқироз пайтида "Атлетико"дан маошини кўтаришни талаб қилмаган эди".

Льорентенинг нархи яқинда 43 миллион фунтдан 60 миллион фунтга қадар кўтарилди.

"У Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўтган мавсумдаги ғалабали ўйиндан бери ўзининг ажойиб ривожланиши билан кишини лол қолдирмоқда", - дейди Испания минтақавий менежери Тобиас Бласейо.

"Льоренте - мослашувчан ўйинчи ва мунтазам равишда голлар урмоқда, у ҳали ҳам жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиши мумкин".

"Реал" академиясидан чиққан ўйинчи 2019 йилнинг ёзида "Атлетико"га 30 миллион евро эвазига ўтганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика