"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр
09 окт 2025 17:35
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр
"Манчестер Юнайтед"нинг "Борнмут" юлдузи Антуан Семеньога бўлган қизиқиши сўнмаган.
"Caught Offside" хабарига кўра, ганалик футболчи "қизил иблислар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланиб бормоқда. Хабарларга кўра, уларнинг футболчига қизиқиши "Ливерпул"дан кўра юқорироқ, улар ҳам вингерга кўз тикмоқда.

25 ёшли футболчининг нархи ёздан бери ошаётганига қарамай, "қизил иблислар" ҳозирга келибгина унга жиддий таклиф билан чиқишга тайёр.
Семеньо жорий мавсумни ажойиб формада бошлади, Премьер-лигадаги дастлабки 7 ўйинида 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии