"Манчестер Юнайтед" футболчилари орасида низо келиб чиқди
14 авг 2019 00:50
Новости
"Манчестер Юнайтед" футболчилари орасида низо келиб чиқди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчес жамоадоши Мейсон Гринвуд билан тортишиб қолди, дея хабар беради The Sun.
Манбага кўра, клубнинг машғулотлари вақтида Гринвуд Санчесга нисбатан анча кескин ўйнаган ва жараоҳат етказишига оз қолган. Ушбу ҳолатдан кейин иккала футболчи ўртасида низо келиб чиққан ва Санчес Гринвудга қўл кўтармоқчи бўлган.
30 ёшли чилилик форвард яқиндагина лазаретдан чиқди. У Копа Америка-2019'даги Аргентинага қарши ўйинда (2:1) оёғининг сон қисмидан жароҳат олганди.
Комментарии