"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
25 мар 2023 13:51
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда
МЮ "Челси" аъзоси Матео Ковачични сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Лондон клуби хорватиялик футболчи билан 2024 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтириш борасида ҳали музокараларга киришмаган.

Манба берган хабарга кўра, "қизил иблислар" вазиятдан унумли фойдаланиб, 28 ёшли футболчини жамоасига жалб қилишга умид қилмоқда. Transfermarkt порталига кўра, унинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ковачич 2018 йил август ойида "Челси"га ўтган эди. Ўшандан бери у "аристократлар" сафида 211 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии