"Манчестер Юнайтед" футболчилари мавсум давомида 39 маротаба жароҳат олган
05 июн 2015 14:47
Новости
"Манчестер Юнайтед" футболчилари мавсум давомида 39 маротаба жароҳат олган
"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" Премьер-лиганинг 2014/15 мавсумида жароҳатлардан энг кўп жабр чеккан клублардир.
"Қизил иблислар" мавсумни тўртинчи ўринда якунлади ва агар жароҳатлар бўлмаганда МЮ яхшироқ натижа қайд этган бўлар эди.
Манкунианлар футболчилари 39 маротаба сафдан чиққан. Кейинги ўринларни "Эвертон", "Ньюкасл" (37тадан), "Арсенал" (35), КПР ва "Вест Хэм" (31) эгаллаган. Энг кам жароҳат олган футболчилар клуби "Манчестер Сити" (24) ва "Челси" (19).
Умумий ҳисобда "Манчестер Юнайтед"нинг жароҳатланган футболчилари 1348 кунни даволанишга сарфлаган. Қолган жамоаларда натижалар қуйидагича: "Ньюкасл" - 1871 кун, "Арсенал" - 1466 кун, "Эвертон" 1423 кун, "Манчестер Сити" - 630 кун, "Челси" - 428.
Комментарии