RU

Последние новости

10:20Рафиньянинг келажаги маълум  2 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  0 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  4 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  4 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  13 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  4 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2

"Манчестер Сити" ёшлари дербидаги бу ҳаракати орқали барчага ўрнак бўлди Новости

"Манчестер Сити" ёшлари дербидаги бу ҳаракати орқали барчага ўрнак бўлди

Якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Манчестердаги мини-дерби қайнади: "Сити"нинг U-18 жамоаси кетма-кет 20 ўйиндан бери ютқазмаётганди, бироқ "Юнайтед" қўшнилари юзига шапалоқ тортгандек бўлди.

Гарчи томонларнинг принципиаллиги юқори даражада бўлса-да, дерби фейр-плей қоидаларига кўра ўтказилди. Хўш, аслида нима бўлди?

"Сити" футболчиси жароҳат олгани сабабли МЮ ҳимоячилари тўпни аутга чиқариб юборганди. Хэмилтон эса тўпни аутдан рақибларига ошириб берди. Хурадо эса тўпга тегмасдан, унинг майдондан ташқарига чиқиб кетишини истаганди. Бироқ Тай Содже вазиятни тушунмади ва бориб гол урди. "Юнайтед"нинг мураббийлари ва футболчиларининг жаҳли чиқди, ҳакам эса голни инобатга олди.

"Сити" академияси бош мураббийи бунга ажойиб реакция билдирди: Карлос Висенс эса гол ўтказиб юбориш кераклигини талаб қилди. Якунда ҳеч ким Чарли Макнилга қаршилик кўрсатмади: у дарвоза ёнига борди ва хотиржам гол урди.

Айтганча, ушбу ўйинда МЮнинг барча голларини Чарли киритди. Йигитча ушбу мавсум 12 ўйинда 11 гол урди, аммо аҳамиятли жиҳати шундаки, у ушбу мавсум олдидан айнан "Сити"дан "Юнайтед"га ўтганди.

Сиз бу болакай ҳақида аниқ эшитгансиз: у ўсмирлар футболида 600тадан ошиқ гол урган. Британия матбуотининг ёзишича, у "Юнайтед"га мухлислик қилади, лекин сўнгги 6 йилни "Сити" академиясида ўтказган. Ёзда 16 ёшли футболчига "Сити" профессионал шартнома таклиф қилган, аммо у "Юнайтед" ёшлари таркибига ўтишни истаган.

Ушбу расм орқали унинг севимли жамоасини билиб олиш қийин эмас)

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика