"Манчестер Сити" ва "Атлетико" "Аталанта" ўйинчиси учун курашади
31 мар 2021 11:01
Новости
"Манчестер Сити" ва "Атлетико" "Аталанта" ўйинчиси учун курашади
Икки Европанинг топ-клуби "Аталанта" ҳимоячиси Робин Госенс учун даъвогарлик қилмоқда.
26 ёшли немисни "Манчестер Сити" ва Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Олдинроқ Италия клуби ўйинчининг сотувидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи эканлиги маълум бўлганди. Госенснинг бергамоликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии