"Манчестер Сити" Стерлингга ўринбосар топди
17 ноя 2021 18:47
Новости
"Манчестер Сити" Стерлингга ўринбосар топди
"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоадан январда кетмоқчи бўлаётган ярим ҳимоячи Раҳим Стерлингни ушлаб қолмоқчи эмас.
Англияликнинг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, ўйинчининг ўзи эса "Ливерпуль"га қайтмоқчи.
Шу сабаб "шаҳарликлар" унга ўринбосар излашмоқда. Англия чемпиони "РБ Лейпциг"нинг испаниялик хавбеки Дани Ольмони нишонга олди.
Ўйинчининг нархи 50 млн еврога баҳоланмоқда, унинг "буқалар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 23 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасида 4та ўйин ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии