"Манчестер Сити" посбони Ла Лигага йўл олиши мумкин
23 мар 19:01
Новости
"Манчестер Сити" посбони Ла Лигага йўл олиши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Манчестер Сити"нинг германиялик дарвозабони Штефан Ортеганинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлмагани учун "шаҳарликлар"ни тарк этмоқчи. Инглиз жамоасининг биринчи рақамли футболчиси бразилиялик Эдерсон ҳисобланади. "Атлетико"нинг Ортега учун курашига "Бавария" рақобатчилик қилишга тайёр. Аммо, футболчи Мадридга кўчиб ўтишга мойил.
Штефан Ортега жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида 16 та ўйин ўтказди. Уларда у 22 та гол ўтказиб юборди ва тўртта "қуруқ" ўйин қайд этди. Transfermarkt портали футболчини 9 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии