"Манчестер Сити" нима учун 48 соатда иккита ўйин ўтказди?
		
		25 сен 2024 11:39
        Новости	
	 
				 
				"Манчестер Сити" нима учун 48 соатда иккита ўйин ўтказди?
Нега "Арсенал" каби чоршанба куни эмас? Ҳаммаси "Манчестер Юнайтед"нинг Европа Лигасидаги тақвими туфайли.
"Юнайтед" чоршанба куни "Олд Траффорд"да "Твенте"ни қабул қилади. Манчестер полицияси бир кунда иккита маҳаллий суперклуб ўйини бўлишини маъқулламайди: бу ҳолатда ҳаддан ташқари иш юки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тушади. Охирги марта бу 2015 йил октябрь ойида содир бўлган.
УЕФА, Премьер-лига ва Англия футбол лигаси муаммони муҳокама қилди, бироқ уни ҳал қилмади. Назарий жиҳатдан "Манчестер Юнайтед" ўйини пайшанба кунига кўчирилиши мумкин – жамоанинг Премьер-лигадаги навбатдаги ўйини якшанба куни бўлади. Ва "Сити"нинг Кубок ўйини чоршанба кунига кўчирилиши мумкин эди, чунки уларнинг навбатдаги лига ўйини шанба куни тушда бўлади.
Шунга қарамай, УEФА "Манчестер Юнайтед" ўйини олдиндан режалаштирилган оқшомда бўлиб ўтиши, тақвимни муҳокама қилишда еврокубоклар устуворлигини таъкидлади. Шу боис "Сити" 48 соат ичида икки марта ўйнади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии