“Манчестер Сити” Люк Шоуга қизиқиб қолди
27 фев 2014 10:40
Новости
“Манчестер Сити” Люк Шоуга қизиқиб қолди
“Саутгемптон” клубининг чап қанот ҳимоячиси Люк Шоуга Англиянинг яна бир топ-клуби қизиқиб қолди.
“Челси” ва “Манчестер Юнайтед”дан ташқари 18 ёшли Англия терма жамоаси ўйинчисига “Манчестер Сити” ҳам қизиқмоқда, деб хабар беради The Guardian.
Манбаънинг хабарига кўра, “шаҳарлик”лар бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Шоуга Александар Коларов ва Гаэль Клишинниг ўриндоши сифатида қарамоқда.
Таъкидланишича, Шоу “Челси” клуби мухлиси саналаркан ва унинг оиласи лондонликлар клубининг базаси (Кобхэм) яқинида яшаркан.
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунида “МЮ” футболчи учун 20 миллион фунт беришга тайёр.
Комментарии