RU

"Манчестер Сити" ишига масъул ҳуқуқшунос – "Арсенал" мухлиси Новости

"Манчестер Сити" ишига масъул ҳуқуқшунос – "Арсенал" мухлиси

"Манчестер Сити" бир қатор молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда.

Ҳозирда клуб сўнгги ўн йилликда содир қилган молиявий қоидабузарликлари бўйича тергов остида. Бу ишга масъул бўлган юрист "Арсенал" жамоаси мухлиси экани маълум бўлди. "Манчестер Сити" иши бўйича мустақил комиссия раиси Мюррей Розен "тўпчилар" фанати. Албатта, у ҳеч қандай тарафкашликка йўл қўймайди. Чунки у тажрибали мутахассис, соҳасига оид профессионал вазифасидан яхши хабардор. Муҳими адолатли натижага эришишдир.

Клубга қандай жазо белгиланиши ҳозирча аниқ эмас, бу бироз вақт талаб қилади.

"Арсенал"нинг ижтимоий тармоқлардаги фаол тарафдорлари бу хабардан жуда мамнун. Таъсир жиҳатдан кучли ва обрўли лавозимларга ушбу клуб мухлисларининг тайинланиши жамоа ихлосмандларига мана шундай вазиятларда устунлик бериши бир қатор постларда таъкидланмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика