"Манчестер Сити" Гомесни харид қилишга яқин
10 авг 2022 10:20
Новости
"Манчестер Сити" Гомесни харид қилишга яқин
"Манчестер Сити" "Андерлехт" ҳимоячиси Серхио Гомес билан шартнома имзолашга яқин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, битим 10 млн евродан ортиқроқ маблағ эвазига амалга ошади. Томонлар айни дамда сўнгги тафсилотларни муҳокама қилишмоқда, шундан сўнг битим якунланади.
Қайд этиш керакки, "Сити" дастлаб 21 ёшли футболчини "Жирона"га ижарага беришни режалаштирганди, аммо клуб эндиликда Гомесни биринчи жамоада сақлаб қолиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ҳимоячи ўтган мавсум "Андерлехт" таркибида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 15та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии