“Манчестер Сити” биринчи даврани 13 очколик фарқ билан якунлади
24 дек 2017 04:00
Новости
“Манчестер Сити” биринчи даврани 13 очколик фарқ билан якунлади
“Манчестер Сити” Англия премьер лигасида биринчи давра ғолибига айланди.
Хосеп Гвардиола жамоаси 19 турдан кейин 55 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси, иккинчи поғонада бораётган “Манчестер Юнайтед”дан 13 очко илгарилаб кетди.
“Шаҳарликлар” 3-поғонада бораётган “Челси”дан 16, тўртинчи поғонадаги “Ливерпул”дан 20 очкога ўзиб кетишган.
“Сити” футболчилари бириннчи даврада 19 та беллашувнинг 18 тасини ўз фойдаларига ҳал этишди. Улар қаторасига 17 та беллашувда ғалаба қозонишни уддалашди. Шунингдек, манчестерликлар биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказишди.
Комментарии