"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди
13 сен 16:28
Новости
"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди
"Манчестер Сити" "Барселона"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Фермин Лопеснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, "шаҳарликлар" бу футболчини "Бенфика"га қайтиши мумкин бўлган Бернарду Силвага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Англия грандининг бош мураббийи Хосеп Гвардиола аллақачон Лопеснинг трансферини маъқуллаган. Хавбекнинг "Барселона" билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Футболчи ҳуқуқларининг тахминий баҳоси 50 млн еврони ташкил этади (Transfermarkt маълумотлари).
Фермин Лопес "Барселона" сафида жами 90 та ўйин ўтказган. Унда хавбек 19 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии