"Манчестер Сити" Аргентина чемпионатининг тўпурари билан шартнома имзолади
31 янв 2022 19:50
Новости
"Манчестер Сити" Аргентина чемпионатининг тўпурари билан шартнома имзолади
"Ривер Плейт" ҳужумчиси Хулиан Альварес "Манчестер Сити"га ўтди.
Инглиз клуби 22 ёшли аргентиналик футболчи билан беш ярим йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.
Альварес камида июлгача "Ривер Плейт"да ижара асосида ўйнашда давом этади.
Олдинроқ "шаҳарликлар" Хулиан учун бонуслар ва солиқлардан ташқари 18,5 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.
Альварес ўтган мавсум Аргентина чемпионатида 20 ўйинда майдонга тушиб, 18 гол ва 6 голга ассистентлик қилган ҳолда турнирнинг энг яхши тўпурарига айланганди.
Комментарии