"Ман Сити" товон пули 70 млн еврога тенг бўлган "Порту" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди
07 мар 2024 01:19
Новости
"Ман Сити" товон пули 70 млн еврога тенг бўлган "Порту" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди
Португалия клубининг истеъдодли футболчиси инглиз гранди эътиборида.
"Манчестер Сити" клуби "Порту" ярим ҳимоячиси Алан Варелани кузатмоқда. "Сити" скаутлари футболчини "Порту"нинг сўнгги уй учрашувларида кузатиб келишмоқда. Бироқ, ҳали бери клублар музокараларни бошлашмаган.
Маълумот учун, "Ман Сити" 22 ёшли Алан Варелани "Бока Хуниорс"далигидан бери кузатиб келади. Ўтган йили футболчи 8 млн евро эвазига "Порту"га трансфер қилинганди. Футболчининг шартномасидаги товон пули 70 млн евро этиб белгиланган.
Маълумот учун, Варела ушбу мавсум Португалия чемпионатида 20 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва иккита ассист қайд этган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии