"Ман Сити" - "Арсенал" ўйини яна қолдирилди. Бунга сабаб...
11 мар 2020 10:53
Новости
"Ман Сити" - "Арсенал" ўйини яна қолдирилди. Бунга сабаб...
АПЛ 28-тури доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйин қолдирилди.
"Ноттингем Форест" ва "Олимпиакос" клублари хўжайини Евангелос Маринакис коронавирусга чалингани борасидаги хабардан сўнг клублар ўйинни қолдиришга қарор қилишди.
13 кун олдин "Олимпиакос" хўжайини Европа Лигаси доирасида "Эмирейтс"даги ўйинда Лондон клубининг бир неча футболчилари ва ходимлари билан учрашган эди.
Тиббий тавсиялардан сўнг, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари вазиятни ўрганиш ва хавфларни олдиндан бартараф этиш учун баҳсни кейинга қолдиришга мажбур бўлишди.
Премьер-лига ҳам ўйинни бошқа санага кўчириш керак деган қарорга келди. Лига баёнотига кўра, АПЛдаги бошқа ўйинларни қолдириш режалаштирилмаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии