RU

Последние новости

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

Маъмуржон Қосимов: "Сен урмасанг, сенга уришади" Новости

Маъмуржон Қосимов: "Сен урмасанг, сенга уришади"

Про-Лига 33-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Ифтихор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Маъмурбек Қосимов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун Фарғона вилоят дербисида майдонга тушдик. Кетма-кет учрашувларда мағлубиятга учраганимиз боис, бугунги учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди, афсус яна мағлубиятга учрадик. Умуман вазиятни тушуниш қийин бўляпти, ўйинимиз яхши, лекин мағлубиятга учраяпмиз.

Учрашувни кўриб гувоҳи бўлдинглар, устунлик биз томонда бўлди. Учрашув давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда хатто бўш қолган дарвозага ҳам тўп кирита олмадик. Футболда ёзилмаган қонун бор, сен урмасанг, сенга уришади. Бугун мана шу "олтин қоида" ўз ифодасини топди. Нима ҳам дердик, бизда яна 3 та учрашув қолди. Насиб этса мана шу учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман. Ёзёвонлик мухлисларга раҳмат айтаман, улар ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда бизни қўллаб-қувватлаб келишган - дейди Маъмурбек Қосимов.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика