RU

Последние новости

00:55СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол" 1:1 (матнли трансляция)  8 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  1 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  2 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  7 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  10 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  23 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  7 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0

Маъмуржон Абдуллаев: "Кутилмаган гол жамоамиз руҳиятига таъсир қилди" Новости

Маъмуржон Абдуллаев: "Кутилмаган гол жамоамиз руҳиятига таъсир қилди"

Теги :  "Арал"Хоразм
Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Маъмуржон Абдуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Режаларимиз ўзгариб кетди. Яхши ўйнаб тургандик, кутилмаган гол жамоамиз руҳиятига таъсир кўрсатди. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Аксинча, "Арал" жамоаси иккинчи голни ҳам уриб кетди.


- Вазиятлардан фойдалана олмаслик ҳолатига қандай изох берасиз?


- Битта бу ўйиндамас, биз аввалги учрашувларда ҳам вазиятлардан фойдаланиш бўйича муаммоларга дуч келаяпмиз. Машғулотларда бунинг устида жиддий ишлаймиз.


- Бугун ҳужум чизиғида ёш футболчи Амирбек Комилов ўйнади. Бунинг сабаби нима?


- Бир қатор тажрибали футболчиларимиз жароҳат сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Шу сабабдан ҳужумда Амирбек Комиловга имкон бердик. Ёш ҳужумчи ёмон ўйин кўрсатмади деб ўйлайман.


- "Хоразм" жамоасининг кубокдаги мақсади қандай?


- Кубок учрашувларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз



Рейтинг: -1   

Комментарии

+6   
30 апр 12:30:53
Nil Zeyn
Attang !
+6   
30 апр 12:30:53
Nil Zeyn
Attang !
+1   
16 апр 14:29:27
Murodjon Ergashev
Икки гол утказиб машгулотда ишлаймиз деган бу хатоку, кейинги уйинда бошка хато буладику, тренер бартараф килиш устида ишлаймиз деб жавоб берилса маъкул булармиди
+1   
16 апр 07:53:13
BARS
Хоразм позор.Руслан Ахмедов кетканинг макул сан тренермас физрук сан
+1   
16 апр 06:40:17
Murodjon Ergashev
Шунака потенциал бн шунака расво уйин кечириб куясиз
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика