RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  98 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади” Новости

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади”

Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни мақсад қилган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси номидан қуръа ташлаш маросимида Маъмур Отақулов ва бош мураббий Шерзод Сатторов қатнашди.
Қуръадан сўнг Отақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўтган йили жамоамиз биринчи лигада илк мавсумини ўтказди. Афсуски иккинчи босқичга чиқа олмадик. Лекин шунга қарамай, йигитларни тарқатиб юбормадик ва аксинча улар билан янада ишладик. Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни кўзлаётганимиз учун таркибимизни янада кучайтиришга уриндик. Асосий эътиборни барибир маҳаллий футболчиларга қаратдик. Йиғинни ноябрь ойидан бошлаганмиз. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек. Шароитлар ҳам ўтган йилга нисбатан анча яхши. Стадион қурилиш ишлари тугатиб бўлинди", - деб гап бошлади Отақулов.

- Жамоамизнинг бош ҳомийси деб бирор номзодни айтиб бўлмайди. Чунки тумандаги бир қатор ташкилотлар бириктирилган. Уларнинг амалий кўмаги асосида жамоани шакллантириб бормоқдамиз.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, таркибда асосан бухоролик футболчилардир. Ишқибозларимизга яхши таниш бўлган дарвозабон Мақсуд Шабановни ҳам таркибга жалб этганмиз.

- Бош мураббийнинг фаолиятидан қониқиш хосил қиляпмиз. 28 ёшли Сатторов ўқиб-изланувчан мураббийлар тоифасига киради. Унда керакли мураббийлик лицензияси мавжуд.

- Бугунги қуръа яхши ўтди деб ўйлайман. Ўтган йили ҳам Кубокда илк ўйинимизни сафарда ўтказгандик. Бу йил ўз майдонимизда ўйнашни ният қилган бўлсакда, қуръа барибир ўз сўзини айтди.

- Бу йил “Ғиждувон” ўз олдига энг аввало кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган. Энг камида 16та жамоа орасида бўлиш. Қолаверса 4-5-ўринларни эгалласак ҳам биз учун яхши натижа бўлади. 2-3 йил шу тариқа тажриба орттириб, келажакда олий лигага чиқиш учун курашамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика