RU

Последние новости

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Маъмур Икромов: “Жарима майдони ташқарисида тўпни ушлашга мажбур бўлдим" Новости

Маъмур Икромов: “Жарима майдони ташқарисида тўпни ушлашга мажбур бўлдим"

Олйи лиганинг 11-турида сафарда “Бухоро” билан куч синашган “Локомотив” қийин ғалабага эришди.

Айтиш лозимки, учрашувнинг 85-дақиқасида дарвозабон Маъмур Икромов ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида тажрибали дарвозабон билан суҳбатлашдик. 

- Маъмур ака, “Бухоро”га қарши баҳснинг иккинчи таймида қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдингиз. Бу вазиятга ўзингиз изоҳ бериб ўтсангиз дегандик. 

- Майли. Ўша вазиятда ўз постимни ташлаб чиқиб кетгандим. Биласиз дарвозабонларга ҳам жарима майдони ташқарисида қўл билан ўйнаш мумкин эмас. Мен эса шундай вазиятга тушиб қолдим ва тўпни ушлаб қолишга мажбур эдим. Табиийки ҳакам майдонни тарк этишимни сўраб, қизил карточка кўрсатди. Бунга ортиқча эътироз бўлиши мумкин эмас. Яхшиҳамки, шу куни сафардан уч очко билан қайтдик. 

- Дарвозангиз томон белгиланган пенальти борасида нима дейсиз?

- Бу вазиятда ҳакам ҳимоячи Неманья Яничични жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузди деб топди. 11 метрлик бермаса ҳам бўларди. Чунки вазият 50га50 эди. Пенальти тепилаётганида тўп йўналишини топган бўлсамда, уни қайтариб юбора олмадим. Бироз узоқ бурчакка йўналтиргани боис, қўлим етмади. 

- Умуман ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил “Локомотив” чемпионлик учун курашмоқда. Бунинг учун гоҳ уйда, гоҳ сафарда бўлсин фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Бухорога ҳам табиийки уч очкони қўлга киритиш мақсадида боргандик. Ўйин аввалига биз учун омадли бошланди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Сўнг ҳимояда ўзмизнинг хатоимиз эвазига иккита гол ўтказиб юбориб, ҳисобни тенглашишига йўл қўйдик. Шу тариқа танаффусга дуранг билан чиқиб кетдик. Иккинчи таймда асосий эътиборни ҳужумга қаратган холда, фақат ғалаба учун харакат қилдик. Ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик. Мезбонлар асосан қарши ҳужум тактикасида харакат қилди. Уларни афтидан дуранг ҳам қониқтирарди. Менга шундай туюлди. Учинчи гол киритилишида озми-кўпми ҳисса қўшдим. Яъни тўпни олдинда турган жамоадошим Жасур Ҳасановга оширганимдан кейин у рақибларидан қочиб кетган холда, дарвозани ишғол этди. 

- “Бухоро”дан қандай ўйин кутгандинглар?

- Уларнинг шундай ўйнашини кутгандим. Чунки жамоа аутсайдер бўлиб юрибди. Орқага йўл йўқ эди. Очко олиш учун астойдил харакат қилди. Мағлуб бўлган тақдирда ҳам улар “Локомотив”га ютқазди деб мухлислар буни тўғри қабул қилишини билди ва очиқ ўйин кўрсатди. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика