RU

Последние новости

14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  0 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  1 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  4 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  9 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  3 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  13 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  32 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди Новости

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди

Ўз олдига юқори олтиликка киришни мақсад қилган “Олмалиқ”, биринчи давра якунига кўра ижобий натижа қайд этиб турибди.

Қишқи ўқув-машғулотлари давомида таркибни сезиларли тарзда кучайтирган жамоамиз бу йил ўзгача футбол намойиш этмоқда. Ўтган йилларда баъзи ўйинларда ҳатто ўз майдонида ҳам ҳимоя ва қарши ҳужум тактикаси асосида тўп сурган футболчиларимиз, жорий мавсумда майдонда ҳужумкор ўйин кўрсатиб рақибга ҳар томонлама қаршилик кўрсата оляпти.

Ўйин статистикаларига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир ўйинда ўртача 10-12 марта гол уриш имконияти бўлган хавфли ҳужумлар ташкил этиляпти. Айни вақтда жамоамиз аъзолари рақиблар дарвозасига 20та тўп киритган. Евгений Гоголь ва Зафар Полвоновлар ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Шахбоз Эркинов ва Санжар Шоаҳмедов 3тадан гол уришга эришган. Шунингдек, Достон Абдураҳмонов, Мўйдин Мамазулумов, Зоҳир Пиримов ва Диёржон Туроповлар ҳисобида биттадан гол бор.

Жамаомизнинг биринчи давра ўйинларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи турда сафарда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан жанговор дуранг қайд этилди. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётган ҳолда сўнгги сонияларда ғалаба қўлдан чиқарилди. Иккинчи турда ўз майдонимизда табиат инжиқликлари билан курашган ҳолда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Учинчи ва тўртинчи турларни сафарда ўтказган жамоамиз бир хил 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Гулистонда “Гулистон” ва Самарқандда “Динамо”га қарши баҳсларда жамоамиз ғалаба қозонишига омад етишмади дейиш мумкин. Жамоа бешинчи турда ўз майдонида мамлакатнинг тўрт карра чемпиони “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Олтинчи турда сафарда “Бухоро” билан ўтган ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган ҳолда, сўнгги дақиқалардаги биргина қарши ҳужум натижасида мезбонларга 3 очко тақдим этилди.

Еттинчи турда муваффақиятсизлик ўз майдонимизда “Навбаҳор” билан давом этди. Гарчи рақиб дарвозасини уч марта ишғол бўлсакда, очко ололмадик. Сабаби, меҳмонлар бу ўйинда кам сонли ҳужумлардан самарали фойдаланиб 4:3 ҳисобида ютуқни Наманганга олиб кетди. Саккизинчи турда Ғузорга сафар уюштирган жамоамиз 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Тўққизинчи турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3:1 натижа билан мағлуб этилди. Ўнинчи турда Бекободда “Металлург”га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Ўн биринчи турда амалдаги чемпион “Пахтакор” ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ўн иккинчи турда Тошкентда “Локомотив”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ва ниҳоят ўн учинчи турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Бу учрашувларда жамоа бош мураббийи жами 23 футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоанинг ўртача ёши 25,7ни ташкил қилди. Достон Абдураҳмонов барча 13 ўйинда иштирок этган ягона футболчи бўлди. Евгений Гоголь, Мақсатмурот Шомуродов ва Зафар Полвоновлар 12тадан ўйинда майдонга тушишган.

Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этди. Ҳар уччала футболчи жамоа асосий таркиби аъзоси бўлсада, ўйинларда муқим иштирок эта олмаётганди. Жамоа раҳбарияти ва футболчи келишувига биноан шартнома бекор қилинди. Айни вақтда кетган футболчилар ўрнини тўлдириш бўйича бошқа футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика