RU

Последние новости

09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  0 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8

Малуданинг мураббийлар штабидаги фаолияти бир ойга ҳам етмади Новости

Малуданинг мураббийлар штабидаги фаолияти бир ойга ҳам етмади

“Челси” ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Флоран Малуда “Цюрих” клуби мураббийлар штабидан четлатилди.

Футболчи 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб ушбу жамоада мураббийлик фаолиятини бошлаганди.

“ФК “Цюрих” ва Флоран малуда ўзаро келишувга мувофиқ келишувни бекор қилишди”, деб ёзмоқда Швейцария клубининг Твиттердаги расмий саҳифаси.

Бу ҳолатга франциялик собиқ футболчининг ўзи ҳам муносабатини билдириб ўтди. “Йўғе? Ростданми? Мен бу ҳақда билмагандим”, дея Твиттерда чоп этилган ўша постга ўз муносабатини билдирган Флоран.

38 ёшли Малуда ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаганди. Фаолияти давомида у “Лион”, “Челси”, “Трабзонспор” сингари машҳур клубларда тўп тепган. Франция термаси сафида 80 та учрашувда майдонга тушган. Тўрт карра Франция чемпиони, бир марта АПЛ ғолиблигига эришган. 2006 йили Франция термаси сафида ЖЧ кумуш медали билан тақдирланган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика