RU

Последние новости

19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  0 19:40Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  7 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  14 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  11 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  13

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат Новости

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаши доирасида Мальдив ороллари терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Биз Мальдив оролларининг “Супер Юнайтед Спортс“ ва "Мазия" клубларида фаолият олиб борган ўзбекистонлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбатлашдик. 



- Мальдив чемпионатида қанча клуб қатнашади?
- Мальдив чемпионатида 8та жамоа иштирок этади. Мавсум декабрь ойида старт олади ва тахминан июль ойигача давом этади.

- Мальдив деганда ҳамма кичкина оролчаларни тушунади. Футбол клублари ҳам шунақа оролчаларда жойлашганми? Агар шунақа бўса, бошқа оролчага нимада бориларди?

- Тўғри Мальдив кичкина оролчалардан ташкил топган. Аммо футбол клубларининг барчаси пойтахт Мале шаҳрида жойлашган. Фақат кубок баҳслари бошқа оролчаларда ўтказиларди. Бир оролдан иккинчисига кемачаларда борардик. Режа бўйича яқин йилларда тур ўйинлари ҳам оролчаларда ўтказилиши кутилмоқда.




- Стадионлар ҳолати ва шароитлари қандай?

- Мале шаҳрида 5та стадион бор улардан 3таси сунъий ва 2таси табиий майдон. Машғулотлар сунъий майдонларда ўтказилади, ўйинлар эса табиий майдонларда.

- Мальдивдаги энг катта сиғимга эга стадионга қанча томошабин сиғади?

- Энг катта стадионга 12 мингга яқин томошабин сиғади. Чемпионат ўйинларнинг барчаси шу стадионда ўтказилади.

- Клублар хусусийми? Мамлакатда футбол қандай молиялаштирилади?

- Барча клубларнинг 60 фоизи бюджетини футбол федерация молиялаштиради, қолган 40 фоизини эса ҳомийлар қоплайди.




- Клубларда кўпроқ қайси мамлакатдан легионерлар бор эди?

- Мен ўйнаган пайтда асосан испаниялик легионерлар кўпроқ эди.

- Мальдив ороллари терма жамоаси ўйинини томоша қилганмисиз, таассуротлар қандай бўлган?

- Ҳа битта ўйинни стадионнинг ўзида кузатдим. Ажойиб муҳит ва қизиқарли ўйин бўлганди. Стадионда бўш жой қолмаганди.

- Мальдив оролларида ўйнидиган футболчилар футболдан ташқари қайси касб билан шуғулланишади?

- У ердаги 90 фоиз футболчиларнинг бошқа касби бор. Аниқ битта касб эмас, турли касбларда ишлашади.




- Мальдив оролларида футболчиларга ўртача қанча ойлик тўланади?

- Маҳаллий футболчиларга 300дан 1000 АҚШ долларигача маош беришади. Легионерларга эса 1000-3000 АҚШ доллари атрофида ойлик тўланади. 300 АҚШ доллари бир киши учун етарли. Аммо оилали инсон учун етмайди. Мальдивда барча нарса импорт қилинади, чунки ўзи деярли ҳеч нарса етиштирмайди. Фақат денгиз маҳсулотлари бор холос.

- Мальдивлик футболчилар нимаси билан мақтана олади?

- Италиялик таниқли футболчи Франческо Морейро айни пайтда Мальдив терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Улар асосан у билан мақтанишади.




Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика