Мальдив ороллари устози: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига ўнта гол уришимиз мумкин эди"
14 июн 2022 20:08
Новости
Мальдив ороллари устози: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига ўнта гол уришимиз мумкин эди"
"Илк навбатда, яратилган шарт-шароитлар учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Ташкилий ишлардан бутун жамоа хурсанд", – деди мураббий.
- Шри-Ланкага қарши сўнгги ўзаро ўйинда кўп тўп киритилганди. Бугунги баҳсда эса дарвозалар атиги бир маротаба ишғол қилинди. Сизнингча, жамоага нима етишмади?
- Ўйинда нималар содир бўлганини жуда яхши эслайман. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига ўнта тўп киритишимиз мумкин эди. Аввал айтганимдек, индивидуал хатоларимиз бисёр, бу борада ривожланишимиз керак. Ҳужум чизиғимизда маҳоратли ўйинчилар бор. Улар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар қилиш кераклигини яхши билишади. Фикримча, илк ўйиндан бери диққат-эътиборимизни йўқотмадик.
Шри-Ланкага қарши ўйин қийин ўтди, рақиб чуқур ҳимояланган ҳолда ўйин кўрсатди, улар сафида баланд бўйли ўйинчилар бор эди. Бугун шогирдларимдан тезкорликни талаб қилдим, натижада гол уришга эришдик. Умуман олганда, жамоадан ва натижамиздан мамнунман.
- Ўзбекистон терма жамоаси қандай таассурот қолдирди?
- Ўзбекистон кучли жамоа ва юқори сифатга эга. Биз футболчилар билан кўп вақт ўтказа олмаймиз, шу боис қийинчиликларга дуч келмоқдамиз.
Комментарии