RU

Последние новости

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Мальдив ороллари терма жамоаси ҳақида у ерда икки мавсум тўп тепган ҳамюртимиз Аҳрор Умаржонов қандай фикрда? Новости

Мальдив ороллари терма жамоаси ҳақида у ерда икки мавсум тўп тепган ҳамюртимиз Аҳрор Умаржонов қандай фикрда?

8-14 июнь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023 cаралаш доирасида Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Мазкур мамлакат борасида бизда айтарли маълумотлар йўқ. Шундай бўлса-да, ушбу экзотик юрт ва унинг чемпионатида ўйнаган ҳамюртларимиз фикрларига қулоқ тутдик.

- Аҳрор, сиз ўйнаган вақтда Мальдив ороллари чемпионатида нечта жамоа иштирок этган?
- Мен икки мавсум ўйнаганман. Дастлаб “Иглз” ва кейинчалик “Да Гранде” клубларида. Ўша пайтлари Мальдив ороллари Олий лигасида 9та жамоа иштирок этган.

- Чемпионат қачон бошланар ва қачон ўз поёнига етарди?
- Асосан декабрь ойларида бошланарди. Якун эса июль ва август ойларига тўғри келарди. Ўртада терма жамоалар ўйинлари сабабли баъзида чўзилиши ҳам мумкин эди.

- Жамоаларнинг барчаси битта стадионда тўп тепишлари ростми?
- Албатта. Чунки мамлакат жуда кичкина. Қолаверса, барча Олий лига иштирокчилари пойтахт – Мале шаҳрида истиқомат қилишади. Шу ердаги сунъий қопламали ўйингоҳларда машғулотлар ўтказишади. Асосий стадион эса табиий бўлиб, ҳолати жуда яхши дея оламан.



- Клублар қайси ташкилотлар томонидан молиялаштирилади?
- Барча клублар мамлакат футбол федерацияси томонидан молиялаштирилади.

- Легионерлар лимити қандай?
- Лимит доимгидек, 3+1 шаклида. Улар ҳам ўз эҳтиёжларига кўра, 3 ёки 4та хорижлик футболчининг хизматига таянади.

- Легионерлар танлашда клублар асосан қайси қитъа вакилларига эътибор қаратишади?
- Европаликларга эътибор катта. Ўз олдига юқори мақсад қўйган жамоалар асосан европалик ижрочиларни олиб келишга интилади. Қолганлар африкалик, баъзилари эса мисрликларни афзал кўришади.

- Мальдив терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни бевосита стадиондан кузатганмисиз?
- Ҳа, албатта. Адашмасам, терма жамоа иштирокидаги тахминан 10та учрашувни кузатиб борганман.



- Терма жамоа аъзолари футболдан ташқари бошқа соҳада ҳам ишлайдими?
- Йўқ. Қолган футболчилар эса банк, полиция ва турли бошқа соҳаларда ўзларини синаб кўришади.

- Мальдив футболининг ютуғи нимада?
- Футболчилари жисмоний ҳолатдан кўра, техникага кўпроқ эътибор қаратади. Дейлик, техникаси яхши бўлган иқтидорли ўйинчилари бор. Буни терма жамоа мисолида ҳам кўриш мумкин.


Самандарбек суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика