Мальдини Златаннинг А Серияга қайтиши мумкинлиги ҳақида: "Ўйлашимча, у бироз чўчимоқда"
26 окт 2019 20:50
Новости
Мальдини Златаннинг А Серияга қайтиши мумкинлиги ҳақида: "Ўйлашимча, у бироз чўчимоқда"
"Милан" директори Паоло Мальдини "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ибранинг қайтиши кўплаб сабабларга кўра, орзу ҳисобланади. Аммо, ўйлашимча у ўтмишда бўлганидек якка ҳукмрон бўла олмаслигидан бироз чўчимоқда. Мен жуда эсалайман, ўшанда дерби ўйинидан аввал Карло Анчелотти мени захирага юборганди. Ўша пайтда тушунгандимки, бундай мавсумни ўзим учун қабул қила олмасдим. Ибра бундай ҳолатни қабул қила оладими ёки йўқ, буни очиғи билмайман", – дейди Мальдини.
Breaking: Ибрагимович ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтишга яқин
Комментарии