RU

Последние новости

17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  1 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  2 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  2 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  13 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  47

Малайзия. Лутфулла Тўраевдан дубль, барча ҳамюртларимизда ғалаба Новости

Малайзия. Лутфулла Тўраевдан дубль, барча ҳамюртларимизда ғалаба

Малайзия Суперлигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ушбу турда уч нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепаётган клубларнинг барчаси ғалаба нашидасини суришди.

Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев тўп тепаётган "Фельда Юнайтед" клуби ўз уйида ПДРМ клубини қабул қилиб 4:0 ҳисобида зафар қучди. Тўраев иккала бўлимда биттадан гол уриб дублга эришди.

"Фельда" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 21тага етказиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. Тўраев жамоаси кейинги ўйинни 24 апрель куни сафарда "Перак" клубига қарши ўтказади.

"Перак" эса ўтган турни сафарда "Теренггану"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Перак" сафида Воҳид Шодиев 59 дақиқа ҳаракат қилди. Клуб 7 очко билан 9-ўринга чиқиб олди.

Дилшод Шарофетдинов фаолият олиб бораётган "Т-Тим" жамоаси ўз уйида "Кедах"ни мағлуб этди - 4:1. Шарофетдинов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. "Т-Тим" 12 очко билан мусобаыа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.


"Фельда Юнайтед" - ПДРМ 4:0
Голлар:
Чристи Жаяселан 21, Лутфулла Тўраев 27, 88, Ф.Дое 90+3.

"Теренггану" - "Перак" 2:3
Голлар:
Накажима Фарран 28 пенальти, 86 - Моҳд Фазрул Ҳазли 25, Элиас Фернандес 54, 64.

"Т-Тим" - "Кедах" 4:1
Голлар
: Моҳд Асрол 10, Конате 66, Аҳмад Таҳиюддин 78, Муҳаммад Сафави 83 - Баддрол 43.


Малайзия Суперлигаси. 8-турдан кейинги вазият


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика