"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
24 мая 2017 11:18
Новости
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал" ўртасидаги мавсумнинг ҳал қилувчи учрашувида "Қироллик клуби" ғалабага эришиб, ЛаЛига чемпионига айланди.
Ушбу учрашувдаги бир вазият Испанияда катта можароларга сабаб бўлмоқда.
Баҳснинг 35-дақиқасида Иско чап қанотда турган Бенземага тўпни узатади.

Карим эса олдинроққа юриб, тўпни жарима майдончасига ташлайди. Ўша вазиятда Микель Виллануэва ортида турган Роналдуга қараб қўяди.

Узатма амалга ошганидан сўнг, тўп Виллануэва томонга кетади. Микель эса худди тўпни кутмагандек уни Роналдуга ўтказиб юборади.

Криштиану қулай вазиятдан унумли фойдалана олмайди.
Ўша вазиятни видео ҳолатида томоша қилинг:
TAS-IX эмас
Телеграм орқали кўчириш: ВИДЕО
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии