Мактомини ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин
21 мар 2023 19:25
Новости
Мактомини ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Скотт Мактомини ёзда "Ньюкасл"га ўтиши мумкин.
"The Telegraph" хабарига кўра, "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау манкунианликлар таянч ярим ҳимоячисининг сифатлари орқали жамоаси кучайишига ишонмоқда. Клуб скаути Стив Никсон ҳамда спорт директори Дэн Эшуорт ҳам жамоа устозини қўллаб-қувватламоқда. Ўз навбатида Мактоминининг ўзи ҳам "Ньюкасл"нинг муваффақиятли ривожидан мамнун бўлган.
Аммо "Юнайтед" футболчиларини ЕЧЛга чиқиш учун рақобат қилаётган жамоаларга сотиш ниятида эмас. Агарда клуб ёзда марказий ярим ҳимоячи сотиб олиш ниятида бўлса, Мактоминининг кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Ушбу мавсумда Мактомини АПЛнинг 18 ўйинида майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии