RU

Последние новости

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  1 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Мактабни 2014 йил тамомлаган Серхио Рамос ҳақида... Новости

Мактабни 2014 йил тамомлаган Серхио Рамос ҳақида...

У қадар кўп ва муҳим голларни урган ҳимоячини айта оласизми?

Бугун давримизнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири, кимлар учундир анти-қахрамонга айланган, аммо нима бўлса ҳам жамоаси учун борини берадиган ҳақиқий жангчи Серхио Рамоснинг ҳаёти ва фаолиятига тўхталамиз.   

Биографияси

Испания терма жамоаси ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамоса ҳимоячи бўлишига қарамай, ўз даврининг энг машҳур ва буюк футболчилари қаторидан жой ола билди. 

Футболчи икки бор Европа чемпиони ва бир марта Жаҳон чемпиони, тўртта карра Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби ва яна кўплаб мусобақалар бош совринига сазовор бўлган. 

Серхио Рамос Гарсия 1986 йил 30 мартда Испаниянинг жануби-шарқий ҳудудида Севилья шаҳри провинцияси бўлммиш Камасда дунёга келади. Бўлажак футбол юлдузининг отаси менеджер бўлиб ишлар, онаси эса оддий, аммо файзли уйнинг оддий бекаси эди. Айнан у турмуш ўртоғи ишдалиги сабаб болалар тарбиясини тўлиқ бўйнига олганди. Серхиодан ташқари оилада унинг акаси Рене ва опаси Мириям бор эди. Ким билади, ким йўқ, лекин ҳимоячининг чап қўлида ота-онасининг инициаллари (И.Ф.Ш ларининг дастлабки ҳарфлари) ва акаси билан опаси исмининг дастлабки ҳарфлари акс этган татуировка бор. 

Болалиги ва ёшлиги

Оила бошлиғи, яъни Серхионинг отаси, ёшлигида маҳаллий жамоанинг асосий жамоасининг муҳим футболчиларидан ҳисобланган, аммо тиззасидан олган жароҳати боис, хоббисини асосий касбга айлантиришдан бош тортган. 

Кичик ўғли футболга қизиқа бошлаганида у молиявий қийинчиликларга қарамай, 12 ёшли Серхиони "Алевин" футбол клубига олиб боради.

Кейинчалик ҳам отаси Серхио Рамоснинг бугунги даражасига етиб келишида ўта муҳим роль ўйнайди. У керак вақтда ўғлини тергаб, керак вақтда руҳлантира олганини қахрамонимиз ўз ҳаёти ҳақидаги китобида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган. Ўша вақтлардан бошлаб, 12 ёшдан эндигина ошган болакай ўзини футболга бағишлайди.

Спортчининг биографиясини ўрганар экансиз, қизиқ бир жиҳатга эътиборингиз тушиши аниқ. Қахрамонимиз 2004 йил "Севилья" билан шартнома имзолагач, бўлажак Жаҳон ва Европа чемпиони вақт етишмовчилиги туфайли мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлади. Бу ерда ҳам отаси футболчини қўллайди ва мустақил қарор чиқариши зарурлигини, бу қарор унинг кейинги ҳаётини белгилаб беришини уқтиради. Катта ўғлида бўлмаган жиҳат, Серхио Рамос футбол деса борини беришини отаси ҳам сезиб улгурганди, шу сабабли футбол учун мактабни ташлашига ҳам қаршилик қилмайди. Аксинча, унинг ҳар бир қарорини қўллаб-қувватлаб келади.

Серхио 2014 йил (!) биология ва экология фанлари бўйича имтиҳонларни ҳам топширгач, мактабни тамомлаганлик ҳақидаги дипломни олади.


Профессионал футбол

2004 йилда "Севилья"нинг асосий таркибидан жой ола билган Серхио жамоанинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлди. 2004–2005 йиллар мавсумида Гарсия ўттиз битта ўйинда майдонга тушди ва УЕФА Кубоги ярим финалига қадар етиб борди. Рамоснинг халқаро майдондаги дебюти ҳам омадли чиқди. 2005 йил иқтидорли футболчини Испания ёшлар термасига таклиф қилишади.

Шундан сўнг 2005 йилда Европа футболи "акулалари" ҳимоячи учун курашга киришдилар. "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Реал Мадрид" ва "Ювентус". Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли соатлар қолганида Рамос "Реал Мадрид"га 27 млн евро эвазига ўтади.

Янги клубдаги илк голини Серхио шу йилнинг декабрь ойида уришга муваффақ бўлади. ЕЧЛ доирасида Грециянинг "Олимпиакос" клуби дарвозабони Рамоснинг зарбаси олдида ожиз қолади. Бу гол испанларга ёрдам бермади, якунда "Қироллик клуби" 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 2005–2006 йиллар якуни бўйича Серхио Испаниянинг энг яхши ҳимоячиси деб эътироф этилди. 2011 йил у клуб билан шартномасини узайтирди ва маоши €4,5 млнга кўтарилди.

Кейинги мавсумда Рамос 51 учрашувда иштирок этди ва муҳим голларга муаллифлик қилди. Жамоа ЕЧЛ финалига қадар етиб боришида Рамоснинг хизматлари муҳим роль ўйнаган. Финалда рақиб ҳамшаҳарлар "Атлетико" футболчилари бўлдию Ўша ўйинни бутун дунё жуда яхши эслайди. Ўйиннинг 93-дақиқасида "матрасчилар"нинг баъзи мухлислари чемпионликни нишонлай бошлаган бир паллада Рамос рақиб жарима майдонига келади ва боши билан зарба бериб, барчани шошмасликка чақиради. Экстра-таймларда нималар бўлиб кетганини эса ортиқча изоҳлашнинг кераги йўқ чамамда. 2015 йил клуб Серхио билан келишувни 2020 йилга қадар узайтиради. Айнан шу йили Икер Касильяс кўзда ёш билан "Реал"ни тарк этади ва сардорлик боғичи энди Рамосга топширилади. 

2016 йил айнан Серхио Гарсиянинг голи "Реал Мадрид"ни "Эл класико"даги мағлубиятдан қутқариб қолди (1:1). "Кеп" керакли вақтда жамоани ортидан эргаштира олишини бир неча бор исботлаган: Чемпионлар Лигаси ярим финалида (2013–2014 йиллар) иккита гол, Клублар ўртасида жаҳон чемпионати финалида гол (2014 йил), Чемпионлар Лигаси (2015–2016 йиллар) финалида урилган гол, Европа Суперкубоги беллашувида (2016 йил) урилган голлар ва х.к.з.

2017 йил август ойида "Барселона" форварди Лионель Месси Испания Суперкубоги учун баҳсда провакация туфайли "Реал" ҳимоячисини ҳақорат қилади. 

Иккинчи бўлим ўрталарида эса Месси жарима зарбасини амалга ошириш ниятида турган бир паллада, "қаймоқранглилар" сардори тўпни аргентиналикка олиб келиб бергиси келмайди ва уни рақиб боши тепасидан ўтказиб отиб юборади. Месси бунга жавобан Рамос номига "илиқ" сўзлар йўллайди.


Таъкидлаш лозим, Рамос айниқса "кўк-анорранглилар" билан ўйинларда жанжаллар марказида бўлиб қолаверади. 2010 йил Карлес Пуйолга нисбатан ҳурматсизлик учун ҳакам Серхиога қизил карточка кўрсатади.

Шахсий ҳаёти

Испания терма жамоаси сардори шахсий ҳаёти борасида доимо турли миш-мишлар, хабарлар тарқалиб келган. Фактлар билан исботланган ҳолатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Реал" вакили ўз вақтида "Мисс Испания–2006" Элизабет Рейс билан, топ-модель Каролина Мартинес ва актриса Бланко Ромеро билан учрашиб юрган.

Шунга қарамай, Рамос ОАВ вакиллари билан суҳбатларида бир неча бор артистлар ва манекенчилар унга фақат ташқи томондан ёқиши, лекин шоу-бизнес оламига алоқадор қиз билан жиддий муносабатларни режалаштирмаётганини таъкидлаган. 2010 йил Серхио Рамоснинг "ўзига хос рўйхатидан" испан ТВси ёрқин вакиласи, "La Sexta" ва "Marca" телеканаллари телебошловчиси Лара Альварес жой эгаллайди.

Улар илк бор "Alma Foundation" номли ҳайрия тадбирида учрашиб қоладилар. Ташаббус Альваресдан чиқади ва у футболчидан клуб рамзи туширилган футболкасини совға қилишни сўрайди. Бир қарашда катта тезликда яқинлашиб бораётган муносабатларда барчаси осон ва ажойиб бўлган деб бўлмайди.

Андалусия анъналари таъсирида тарбия топган спортчи журналлар бош саҳифасида тез-тез кўриниш берадиган Ларадан барчасини йиғиштириб, турмуш ўртоғини сабр билан уйда кутадиган аёлга айланишни талаб қилади.

Табиийки, ойимчага воқеаларнинг бундай ривожи ёқмайди. У Рамос учун ўзгариши керак бўлишини ўйлаб ҳам кўрмаганди, Серхио эса ўз аёли аллақандай фотосессияларда иштирок этиб юришига ҳеч қанақасига кўнмасди. 2012 йил июль ойида улар ўзаро тилтопиша олмасликларини тушуниб етишади ва батамом айрилишади.

Кўп ўтмай ОАВ вакиллари нишонида ҳамкасби Пилар Рубио пайдо бўлади. Кейинроқ ҳимоячи илк учрашувдаёқ "юраги жиз этганини" тан олади. Рамос ва Рубио муносабатларини ортиқча яшириб юришмади ва 2012 йил сентябрь ойларидан бошлаб ижтимоий тармоқларга ўзаро суратларини жойлаштира бошлашди.

2013 йил ноябрь ойига келиб эса жуфтлик яна бир неча ойлардан сўнг ота-она бўлишларини маълум қилишди. 2014 йил Рубио ўғил фарзанд дунёга келтиради. Болакайга кичик Серхио Рамос Рубио деб исм қўйишади. Орадан бир ярим йил ўтиб (2015 йил 15 ноябрь куни) Рамос иккинчи бор ота бўлади – болакайга Марко деб исм қўйишади. Серхионинг ўғлига исм танлашига "Мадрид" ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога алоқаси бор йўқлиги номаълум. Эслатиб ўтамиз, Марко 2014 йил декабрь ойида "Қироллик клуби" билан шартнома имзолайди, лекин жамоага 2015 йил ёзда келиб қўшилади.   

2018 йил 25 март куни учинчи "мушкетер" Алехандро дунёга келади. Ва уч нафар ўғилли бўлганидан кейингина Серхио Рамос ва Рубио турмушларини қонунийлаштириб қўйишга имкон топишади. 2019 йил 18 июнь куни Серхио, Марко ва Алехандро ота-оналирининг расмий тўйларида иштирок этадилар. 

Кўплаб совринлар соҳиби ҳамон футбол учун, жамоаси учун борини бериб ҳаракат қилади. Лекин шу билан биргаликда Рамос мухлислари ҳақида ҳам унутиб қўймайди: 183 см бўй ва 75 кг оғирликка эга футболчи машғулотлари, олиавий дам олиши акс этган фото-видео материалларни мунтазам равишда "Твиттер" ва "Инстаграм"га юклаб боради.


Ютуқлари

2004–2005 – "Don Balon" йилнинг энг яхши ёш футболчиси ("Севилья" сафида)

2006–2007 – Испания чемпиони ("Реал Мадрид" сафида)

2007–2008 – Испания чемпиони ("Реал Мадрид" сафида)

2008 – Европа чемпиони (Испания термаси сафида)

2008 – Испания Суперкубоги ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2008 – УЕФА рамзий термасига киритилган

2010 – Жаҳон Чемпиони (Испания термаси сафида)

2010 - Жаҳон Чемпионати рамзий термасидан жой олган

2010–2011 – Испания Кубоги соҳиби ("Реал Мадрид" сафида)

2012 – Европа чемпиони (Испания термаси сафида)

2012 – УЕФА рамзий термасига киритилган 

2012 – Испания чемпионати энг яхши ҳимоячиси

2013–2014 – Испания Кубоги соҳиби ("Реал Мадрид" сафида)

2013 – Испания чемпионати энг яхши ҳимоячиси

2013 – УЕФА рамзий термасига киритилган

2014 – Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2014 – Испания чемпионати энг яхши ҳимоячиси

2014 – УЕФА рамзий термасига киритилган

2015–2016 – УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2015 – Испания чемпионати энг яхши ҳимоячиси 

2015– УЕФА рамзий термасига киритилган

2016–2017 – Испания чемпиони ("Реал Мадрид" сафида)

2016 – Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2016 – УЕФА рамзий термасига киритилган   

2016–2017 – УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби

2016 – УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашуви энг яхши футболчиси

2016–2017 - УЕФА Чемпионлар Лигаси энг яхши ҳимоячиси

2017 – УЕФА Суперкубоги соҳиби ("Реал Мадрид" сафида)

2018 – Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2018 – УЕФА рамзий термасига киритилган

2017-2018 – УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2019-2020 – Испания Суперкубоги ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика