RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  17 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Мактабда икки, майдонда беш баҳога ўқиган, ҳинд фильмларини томоша қиладиган, кумири Неймар бўлган Жалолиддин Машариповга қўшалоқ байрам муборак! Новости

Мактабда икки, майдонда беш баҳога ўқиган, ҳинд фильмларини томоша қиладиган, кумири Неймар бўлган Жалолиддин Машариповга қўшалоқ байрам муборак!

Бугунги санада таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларимизни унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Буни қаранқки, бугунги қаҳрамонлар учун туғилган кун қўшалоқ байрамга айланди. Бундай бахтли инсонлар қаторида бир гуруҳ футболчиларимиз ҳам бор экан. Улардан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов. Хоразм ўғлони бугун 26 ёшга тўлди. 

1993 йилнинг 1 сентябрь санасида Хоразмда дунёга келган Жалолиддин 6 ёшидан футбол ўйнашни бошлаган. Футболни танлашида акаси Жамолиддиннинг хиссаси катта бўлган. Биринчи мураббийи Олимбой Давлетов.  

Ўша онларни бугунги қаҳрамонимиз шундай эслайди:

“Овқат емасам, дарсларни қилмасам ҳам футбол ўйнардим. Мактабга оқ кўйлак, костюм-шим кийиб, сумкамга китоб-дафтар ва футбол формамни солиб кетардим. Устозларим мени доим футбол майдонидан топиб келишарди. Синфда энг иккичи, майдонда эса аълочи бўлганман. Футболда доим бизнинг синф чемпион бўларди. Шунга синфда барча мени яхши кўрарди, синф раҳбаримиз баҳоларимни кўтариб қўйиб берардилар”.

Жалолиддинни футболчи сифатида Жиззахдаги турнир кашф этиб берган. “Хоразм”нинг 12 ёшли футболчилардан иборат жамоаси Жиззахдаги мусобақада қатнашган. Ўша турнирда “Пахтакор” жамоаси ҳам иштирок этганди. “Пахтакор”га қарши ўйиндаги ҳаракатларига тўғри баҳо берган мураббийлар Жалолиддин ва Жамшид Искандеровни академияга таклиф қилишади. Шу тариқа икки истеъдодли ярим ҳимоячининг катта футболдаги ёрқин дамлари бошланган. 

“Ёшлигимда онамга машина совға қилишни ният қилгандим. Орадан йиллар ўтиб, орзуим рўёбга чиқди. Онамга “Нексия” автомобилини совға қилдим. Аслида уларга дунёдаги энг қимматбаҳо машинани совға қилсам ҳам кам. Чунки, онамни жуда ҳам яхши кўраман”, - дейди Жалолиддин. 


Жалолиддин Машарипов майдонда жуда кўп дриблинг ишлатади. Табиийки, бу мухлисларга жуда ёқади. 

“Мухлислар дриблингларни кўришни исташади. Шундай чиройли ҳаракатлар мухлисларнинг футболни янада севишига сабаб бўлади, деб ўйлайман. Футболнинг ўзи бир чирой, бу чиройга яна чирой қўшилса, ажойиб бўлади. Неймар, Роналдиньо, Азарнинг ҳаракатларини кўриб, машғулотларда шуларни такрорлашга уринаман. Кейин ўйин пайтида ўша дриблингни бажаришга ҳаракат қиламан”, - дея дриблинг ҳақидаги саволга жавоб берди қаҳрамонимиз. 


Жалолиддиннинг Машарипов дўстликни жуда ҳам қадрлайди. Энг яқин дўсти Жамшид Искандеров. Жамшид Жалолиддиннинг тўйида куёвжўра вазифасини ҳам бажарган. Ҳеч кимга айтмаган сирларини ҳам икки дўст бир-бирлари билан баҳам кўришади, маслаҳатлашишади.

Жамшид Искандеров, “Локомотив” ПФК ярим ҳимоячиси, дўсти

“Аввало, дўстим Жалолиддинни бугунги туғилган куни билан оиламиз ва шахсан ўз номимдан табриклайман. Шубҳасиз, энг яқин дўстим. Ундан кўп маслаҳат оламан. Ўз ўрнида у ҳам менга маслаҳат солади. У билан битта футбол мактабида, бир мураббий (Олимбой Давлетов) қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргандик. “Пахтакор”га ҳам бир вақтнинг ўзида ўтдик. Терма жамоаларда ҳам бирга ўйнадик. Келажакда ҳали бирга амалга оширадиган ишларимиз бисёр. Дўстим бўйдоқлик билан хайрлашди. Унга бахт-саодат тилайман. Худойим шириндан-шакар фарзандлар берсин. Дўстлигимиз эса абадий бўлсин”.

Машарипов Испаниянинг “Барселона” клубига мухлислик қилади, кумири - Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар! Бўш вақтида ҳинд фильмларини томоша қилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун қўшалоқ байрамларни нишонлаётган Жалолиддин Машариповни муборакбод этамиз. Бу тилакларга унинг мухлислари ҳам қўшилишади, деган умиддамиз. Агар шундай бўлса, ўз тилакларингизни хабар остида ёзиб қолдиринг. Жалолиддин табригингизни ўқиб албатта хурсанд бўлади. 

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика