RU

Последние новости

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  1 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Максим Шацких ёрилди: "Бу томорқада қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин, билмайман" Новости

Максим Шацких ёрилди: "Бу томорқада қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин, билмайман"

Суперлиганинг 14-турида қолдирилган "Пахтакор" - "Сурхон" баҳсидан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" устози Максим Шацких иштирок этди.


- Ўйин ҳақида ҳеч қандай гапим йўқ. "Сурхон" ярим майдондан икки марта ўтди ва пенальти тепди. Ҳақиқат шундай. Ҳакамлик ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Ҳамма хурсанд, "Пахтакор"нинг овозини ўчириб қўйишди. Ҳали ўйинни кўриб чиқамиз. Мен доимо футболчиларим ва ҳакамга гапираман. Сизлар эса ўзингизни ҳурмат қилишингиз керак. Бўлмаса бир умр латта бўлиб қолиб кетасиз. Шу сабабли ўзингизни ҳурмат қилинг ва масхарабоз каби тутманг. Сариқ футболчининг йиқилиб тушиши ўйлангандек, сония ҳам ўтмай бунга реакция қилинди. Буни барча кутиб тургандек бўлди. "Бунёдкор" билан ҳам шундай пауза кўрдик. Бош ҳакам пенальти бермади, кейинчалик қанот ҳаками ишора қилганидан сўнг пенальти берилди. Такрорлайман, биз янада ҳужумкорроқ ва жанговарроқ бўла оламиз. Агарда вазиятларимизни урганимизда, ҳисоб бошқача бўларди. Балки 5-6та гол урган бўлардик. Барчасини кўриб чиқамиз, чунки биз футболчилардан бошқа нарсаларни талаб қилгандик. Борини қабул қилдик. Ҳеч нима қила олмаймиз, эпизодлар учун очко берилмайди ва ишлашда давом этамиз.

- Ўйин давомида рақиб посбони сейвлар қилаверса, юқори даражани ушлаб қолса, баҳсда қандай ўзгаришлар қилиш керак бўлади?

- Футбол ҳеч нимани кечирмайди, бу гапни футболчиларимга кўп айтаман. "Локомотив" билан ҳам биринчи бўлимда шундай ўйнагандик. Ўйиндан олдин ҳам йигитлардан ўша каби жанговарлик, ҳужумкорликни сақлаб қолишини сўрагандик. Футболни эса алдай олмадик. Кейин бирор нимани ўзгартира олмаймиз, буни яхши биламан. Бундай ҳолатда нималарнидир ўзгартириш жуда қийин. 99,9 фоизлик вазиятлар дарвозага кирмаслиги мумкин: устунга ёки тўсинга тегиши, дарвозанинг ёнидан ўтиб кетиши мумкин. Бундай пайтда бирор нимани ўзгартириш ҳам шарт эмас. Лекин футбол бундай нарсаларни кечирмайди. Ҳа, майдон фалокатли ҳолатда. Бу чимда биз ўзимиз истаган футболни кўрсата олмаймиз. "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларида нималар бўлганини билмайман. Икки ой олдин бу ерда зўр стадион бор эди. Бу томорқада қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин, билмайман. Умуман иложсиз. Ёки бизда тузукроқ мутахассислар йўқ ёки нималар бўлаётганини мен тушунмаяпман. Фақатгина бу ерда эмас, Наманган ва Андижоннинг майдонлари ҳам ёмон ҳолатда. Барча майдонлар "ўлган". Биз футбол ўйнамоқчи бўлсак, буни яхшилашимиз керак. Биз шунчаки тўпни ушлаб туриб, ўйинни назорат қилишни, агрессив футбол ўйнашни истаймиз. Тушунарли, майдон ҳамма учун бир хил, лекин тактикалар ҳар хил. Биз ҳужум қиляпмиз, улар бум тепиб юборишяпти тўпни. Шу сабабли барчадан майдонларга яхши қарашни илтимос қилган бўлардим. Ўзбекистон иқлимида бунинг учун нима ҳалақит қилишини эса тушунмаяпман. Биз араб давлатларига борамиз, у ердаги стадионлар бильярд столи каби текис. Балки уларда чим тури бошқачадир ёки иқлими мосдир. Қадам ва қадам ривожланишда давом этамиз.

- Ҳакамлик ҳақида гапирмайман дедингиз. Иккинчи бўлим бошида "Сурхон" футболчиси Абдурауф Бўриевга қарши жуда қўпол ўйнади. Бироқ бош ҳакам бу ерда қизил эмас, сариқ карточкасини чўнтагидан чиқарди.

- Бу ерда барчаси аниқ. Рақиб футболчиси оёғини тикка кўтарди. Лекин шу ерда ҳам бош ҳакам бирданига реакция қилмади. ВАР эса келиб кўргин, қўполлик қаттиқроқ бўлди деб айтди. Орадан бир ярим дақиқа ўтиб у сариқ карточкасини берди. Қизил бўлиши учун футболчининг тўпиғи синиш керак бўлса керак. Ўзбекистонда биз тоза футбол вақти билан барчадан олдиндамиз. Ҳар ўйинда 46 дақиқа. Бундай футбол билан қаерга бормоқчимиз? Жаҳон чемпионатига чиқамизми ёки Олимпиадани ютамизми? 46 дақиқа! Йигитлар, буни ривожлантириш керак. Европанинг исталган чемпионатларини қаранг, футбол тезлашиб кетяпти. Ҳакамларни деярли сезмаймиз. Фақатгина жиддийроқ ҳолатларда кўрамиз, бошқа пайтларда улар майдонда кўринмайди. Наманганда бош ҳакам 5 дақиқа ВАРни эшитди, 5 дақиқа яна ВАРни кўрди. Иккинчи марта ҳам шундай бўляпти. Бу футболчилар ўйин ритмида бўлиб туради ва мана кутиб олинг катта пауза. Бу орқали нафақат темп йўқолади, балки фикрлаш ҳам. Футбол ҳакамлар учунми ёки биз? Биз мухлислар учун футбол ўйнашни истаймиз, лекин улар бунга ҳалақит қилишмоқда. Ҳеч қандай қўполлик йўқ, тўп биз билан, ҳуштак чалинади ва жарима зарбаси белгиланади. Тўп бизда бўлса, ўйинни тўхтатгандан нима фойда? Бу пауза нимага керак? Хатто баъзида жиддий қўполлик бўлганда ҳам улар жим туришади. Ёки улар ҳакамлик қилишни билишмайди. Эпизод якунланганидан кейин ўша карточкасини берса бўлади. Футбол шундай ривожланади. Улар эса ўтириб, нималарнидир томоша қилиб туришади. Бу билан шуғулланадиганлар бор. Гап бизнинг мағлуб бўлганимизда эмас. Бугун 4:1 ютганимизда ҳам шундай дердим. Ҳакамлар футбол ўйнашимизга ҳалақит қилмаслиги керак.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика