RU

Последние новости

00:56Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  20 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  32 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман" Новости

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман"

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ҳамда сардори Максим Шацких УЕФА дипломи - “А” тоифасига мансуб мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.

37 ёшни қаршилаган ҳамюртимиз айни пайтда футболчилик фаолиятини Украинанинг “Рух” ҳаваскорлар жамоасида давом эттирмоқда. Ундан аввал эса “Говерла” клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Ужгород клубидаги молиявий қийинчилик сабаб Шацких жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Бу орада эса у ватқдан унумли фойдаланиш мақсадида мураббийлик курсида таҳсил олиб, тегишли лицензияга эга бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 60та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилган. Терма жамоадаги фаолиятини эса ўтган йили якунлаган эди. Уммонга қарши Тошкентга ўтказилган ўйин Супер Макс учун миллий терма жамоа либосидаги сўнгги учрашув бўлиб тарихга кирганди. Биз Шацких билан боғланиб, ундан қисқача интервью олдик.

- Максим, аввало сизни мураббийликнинг “А” тоифали гувоҳномасини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз. Ўқув курсидан олган таассуротларингиз қандай бўлди?
- Табрик учун раҳмат. Ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди. Биласизми, мураббийлик умуман бошқа олам экан. Мен ўйлаган ва тасаввур қилгандан ҳам мураккаб соҳа эканлигини тушуниб етяпман. Ўқув курси жараёнида назарий машғулотлардан ташқари амалиёт ҳам ўтадик. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси супер бўлди. Терма жамоа мураббийлар штабига таклиф бўлишини кутяпман (кулади).


- Умид қиламиз, бу таклиф тез орада бўлади. Ҳар ҳолда жуда катта тажрибага эга футболчисиз. Фаолиятингиз давомида машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадингиз. Бу борада биргина марҳум Валерий Лобановскийни эслаш кифоя бўлса керак. Энди айтингчи, ушбу мураббийлик курсларида таниқли футболчилардан яна кимлар иштирок этди?
- Шевчук, Срна каби таниқли футболчилар билан биргаликда мураббийликнинг илк сабоқларини олдик. Аксарият иштирокчилар мураббийлар эди. Машғулотларни тажрибали УЕФА ва ФИФА инструкторлари олиб боришди.

- Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади ва энди мураббийлик қилишни бошлайди, десак бўладими ёки ҳали бутсаларни михга илишга шошилмаяпсизми?
- Йўқ. Ҳали бир-икки йил футбол ўйнамоқчиман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

- “Рух” клубидаги ишларингиз қандай кетяпти?
- Ҳаммаси жойида.

- “Говерла”дан пулларингизни олдингизми?
- Афсуски, ҳозирча олмадик. Лекин бу бўйича иш кетяпти. Қолган футболчилар ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. “Говерла” раҳбарияти эса ҳамон қарздорликни узиш ҳақида ўйламаяпти. Дарвоқе, миллий терма жамоамизнинг келаси ҳафта КХДР ва Яманга қарши ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Йигитларга омад!

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика