RU

Последние новости

07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  189 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  17 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9

Максим Шацких: "Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди" Новости

Максим Шацких: "Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда, ўйинимиз мухлисларга маъқул келди деб ўйлайман. Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди. Лекин ўйин сўнгида ўз вазифамизни бажардик ва натижани қўлга киритдик.

- Азмиддиновнинг дисквалификацияси сабаб бугун Ҳамробеков ҳимояда ўйнади. Бошқа ҳимоячиларга имкон бериб кўрсангиз ҳам бўлар эди-ку?

- Ҳа, бизда бошқа вариантлар бор эди. Масалан, Ҳамралиев варианти бор эди, лекин у олимпия терма жамоаси билан эди ва Хитойда қандай ўйнаганини билмайман. Одилга ушбу позицияни ишона олганим сабаб, бундай ўзгаришга қўл урдик. Сўнгги вақтларда Диёр ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда. У ўзи учун янги позиция кашф этмоқда.

- Кейинги учрашувларда Диёрни яна ушбу позицияда кўрамизми?

- Бўлиши мумкин, биз ҳар доим энг яхши вариантни танлаймиз.

- Бугун Ҳамробеков ва Холматовларнинг ўйинидан қўнглингиз тўлдими?

- Бугун барча ўйинчилардан кўнглим тўлди. Биз кўп ҳужум қилдик ва ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Рақиб иккинчи тайм сўнгида 6 та ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлди. Ўйин сўнгида ғалабага эришдик ва бугунги учрашув адолатли натижа билан якунланди.

- Терма жамоалар мураббийлари, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича кўп нолишади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғриси, улар айнан қайси футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапиришганини билмайман, лекин мен ўз футболчиларимнинг жисмоний ҳолатига жавоб бера оламан. Футболчилардан сўранг, машғулот анжуманлари қандай ўтишини.

- Файзуллаев майдон ўртасида ўйнаганида анча фаолроқ ўйин намойиш этмоқда. Нега Аббосни клубда кўпроқ қанотда кўрамиз?

- Файзуллаевни майдон марказида яхшироқ ўйнайди, демаган бўлардим. Ўтган мавсумнинг сўнгги қисмини кўриб чиқинг, у қанотда қандай ёрқин ўйин намойиш этганини билиб оласиз. Файзуллаев жуда ақлии ва тезкор футболчи, шу сабабдан у ҳар ҳил позицияларда бирдек яхши ўйнай олади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика