Максим Шацких: "Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳақли равишда турнир ғолиби бўлди"
		
		29 мая 2021 18:29
        Новости	
	 
				 
				Максим Шацких: "Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳақли равишда турнир ғолиби бўлди"
Унда Озарбайжон ва Украина жамоаларини мағлуб этган Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош совринга эга чиқди. Ўйинларни стадионнинг ўзидан кузатиб борган Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких championat.asia сайтига қисқа интервью берди.
- Ўзбекистон U-21 терма жамоамизнинг иккита ўйинини томоша қилдингиз. Бизнинг йигитларимизнинг потенциалига қандай баҳо берасиз?
- Яхши ўйинлар ўтказишди. Яхши жамоа йиғилган. Йигитлар жисмоний томонлама ажойиб кўринишди ва тактик томонлама ҳам анча уқувга эга эканликлари сезилди, ҳар бир футболчи нима қилишини яхши билиб ўйнади.
- Терма жамоамиз ўзаги "Олимпик" клуби ҳисобланади. Бу лойиҳага қандай қарайсиз?
- Терма жамоа битта клуб базасида шакллантирилгани яхши. Потенциал бўйича эса натижалар кўрсатади, аммо йигитлар анчагина қобилиятли экан.
- Тимур Кападзе билан бирга кўп йиллар терма жамоада ўйнагансиз. Яхши мураббий бўлиб етишиши учун унда қандай сифатлар бор?
- Тимур ақлли футболчи ва тартибли инсон. Мураббий сифатида эса барчасини унинг натижалари айтиб турибди.
- Украиналик дўстларингиз бизнинг жамоа ҳақида нималар дейишди?
- Менга қўнғироқ қилишди ва стадионнинг ўзида ҳам фақат яхши гаплар айтишди. Жамоа ўйини барчага ёқди ва Ўзбекистон ҳақли равишда Валерий Лобановский хотира турнирида ғолиб бўлди.
- Ўзбекистон U-21 сафида кимларни алоҳида кўрсата оласиз?
- Жамоадаги барча футболчилар тенг кучли. Жамоа сардори (Жасур Жалолиддинов) ажралиб турди, қанот ҳужумчилари ҳам тезкор экан, ҳимоячилар ҳам ўзларига ишонч билан ўйнашди. Ишончим комилки улар яқин келажакда миллий терма жамоага ёрдам беришни бошлашади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии