Максим Шацких: "Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келишимиз аҳамиятсиз"
23 авг 2022 21:43
Новости
Максим Шацких: "Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келишимиз аҳамиятсиз"
Coca Cola Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (5:0) баҳсидан кейин "шерлар" устози Максим Шацких фикрларини билдириб ўтди.
"Тезкор голдан кейин футболчиларимиз яна уриб ташлаймиз деб ўйлашди, аммо бу гол биринчи бўлимда ягоналигича қолди.

Хотиржамликка берилдик, яхшики гол ўтказиб юбормадик. Танаффусда керакли кўрсатмалар берилди. Иккинчи гол уриб олганимиздан кейин ҳаммаси изига тушиб кетди. Ҳужумда тезликни оширдик.

Алиқуловга омад тилаган ҳолда, унинг жамоаси футбол ўйнашга ҳаракат қилганини эътироф этаман. Шунчаки тўпни тепиб юбормаяпти. Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келишимиз аҳамиятсиз, чунки олдимизга энг юқори мақсадлар, совринларга эга чиқиш вазифаси қўйилган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии