RU

Последние новости

18:20Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  4 18:20Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:05"Андижон" – "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  6 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  5 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  74 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  6 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  4 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3

Максим Шацких: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман" Новости

Максим Шацких: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман"

Coca Cola Суперлигаси 24-тури доирасида "Пахтакор" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.


- Бугунги учрашув барчага ёқди деб ўйлайман. Тезкор ўйин бўлди. Ҳакамларга ҳам раҳмат, улар бугун аъло даражада ишлашди. Чемпионатда шундай ўйинлар сони кўпайса, мухлислар чемпионат ўйинларига ташриф буюришни бошлашади. Ўйинни назорат қилдик. Биринчи бўлимда рақибимиз битта ҳужум қилди ва гол урди. Иккинчи бўлимда агрессивроқ ўйнадик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ гол уришимиз керак эди.

- Черан жароҳатдан сўнг яна майдонга қайтди. Бугун ҳам Драган майдонга тушганидан сўнг жамоангиз ҳисобни тенглаштирди. Драганнинг жамоа ўйинига таъсири ҳақида гапириб ўтсангиз.

- У жамоа етакчиси ва сардори. У майдонга қайтганидан сўнг услубимизни ўзгартирдик. Уни майдонда икки ҳимоячи қўриқлайди. Шу сабабдан очиқ зоналар пайдо бўлади. У ўзининг оптимал спорт формасига қайтишига умид қиламан.

- Бугунги дурангдан сўнг чемпионлик "интрига"си ҳақида гапириб ўтсангиз. "Пахтакор" сўнгги иккита учрашувнинг бирида ғалаба қозонса чемпион бўлади. Осиё чемпионлар лигасида ҳам энг муҳим паллада.

- Кубок кўтарганимиздан сўнг чемпион бўлдик дея оламиз. Осиё чемпионлар лигасида ҳам энг муҳим учрашувлар вақти келди. Зич тақвим футболчиларни, айниқса терма жамоа аъзоларини қийнаб қўяди.

- "Пахтакор" бугун яхши ҳолатда эканлигини кўрсатди. Бироқ жамоа иккинчи даврада омадсиз ўйинларни ўтказди ҳам. Бунга сабаб нима?

- Биз терма жамоа йиғини аввалидан бешта муҳим учрашув ўтказгандик. Ўша учрашувларда кўп очколар йўқотдик, аммо ўйин бўйича ҳаммаси жойида эди. "Ал-Айн"га қарши кўп вазиятларни яратгандик. Саудияда ҳам ўйин бўйича устунлик қилиб, мағлуб бўлдик. "Сўғдиёна", ОКМК, "Андижон" жамоаларига қарши учрашувларда очко йўқотдик. Лекин ўйин бўйича биз устун эдик. Бугун ҳам сўнгги дақиқаларда гол урсак бўларди. Дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман. Жисмоний ҳолат бўйича ҳаммаси яхши.

- "Ахал" жамоасига қарши учрашув сунъий майдонда бўлиб ўтиши ҳақида кўп гапирдингиз. Ўша учрашувни табиий майдонга кўчиришни илтимос қилмадингизларми?

- Бу ҳақида хабарим йўқ эди. Бундай қилиш мумкин, аммо биз жуда катта эҳтимол билан сунъий майдонда ўйнаймиз. Кўрамиз майдон сифати қай ҳолатда экан. "Ахал" жамоаси ҳақида маълумот топишга ҳам жуда қийналдик. Осиё чемпионлар лигасидаги баҳсларидан ташқари, у жамоа ҳақида бошқа маълумот йўқ.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика