RU

Последние новости

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Максим Шацких: "Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг негадир ғалати ўйин кўрсатишни бошладик. Бошқа гапим йўқ" Новости

Максим Шацких: "Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг негадир ғалати ўйин кўрсатишни бошладик. Бошқа гапим йўқ"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Сўғдиёна" (2:3) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.


"Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг негадир ғалати ўйин кўрсатишни бошладик. Шу, гапирадиган бошқа гапим йўқ", — дея сўз бошлади Шацких.

— "Пахтакор"да ҳимоя билан боғлиқ муаммолар кўринди. Икки ҳимоячи қайтди, аммо "Локомотив" билан ўйинда бўлгани каби орқада бўшлиқлар пайдо бўлди, таянч ҳудудида ҳам хатолар кузатилди.

— Индивидуал маҳорат ва ақл. Бизда шу бўйича катта муаммо бор. Кўринг, болаларча хатолар қилдик. Доим шулар бўйича ишлаймиз ва уқтирамиз.

— Жамоа иккинчи бўлимда жуда хотиржам кўринди. Қандайдир кўрсатма берилмадими?

— Кўрсатма? Ўйиндан олдинги кўрсатма бўлса, унда фақат олдинга деганман. Ён чизиқ бўйлаб шарҳ бериб бориш учун у ёқдан бу ёққан югуришим керакмас. Бу учун ўйинолди ва танаффус вақти бор. Майдонда вазият тез ўзгаради, улар битта айтилган гап бўйча ҳаракат қилмай, ўзлари қарор чиқаришлари керак. Мураббийлар штаби натижа учун масъулиятни ўз бўйнимизга оламиз, футболчилар эса ўз ҳаракатлари учун. Қачонки шу нарса бўлса, нимадир ўзгариши мумкин.

— Олимпия терма жамоамиз апрелда Қатардаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Унда жамоангизнинг кўплаб асосий ўйинчилар бор. Умуман олганда, бу ўша пайт кубокдаги ўйинларга қандай таъсирини ўтказади?

— Қандай таъсир кўрсатишини кўрамиз. Уларнинг жамоага қандай ҳолатда қайтишлари ноаниқ. Умуман бошқача бўлиб келишади. Нима қиламиз, ёшларимиз бор, улардан йиғамиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика